СУБСИДИЯ

СУБСИДИЯ (лот. subsidium — ёрдам, нафақа, қўллабқувватлаш) — давлат бюджети, мақаллий бюджетлар маблағлари ёки махсус фондлардан жисмоний ва юридик шахсларга, маҳаллий органларга, бошқа давлатларга бериладиган пул маблағи ёки натура шаклидаги ёрдам. Маблағлар кўринишидаги аниқ манзилли Субсидиялар 6евосита С, солиқ ёки бошқа имтиёзларни жорий этиш билвосита Субсидия деб аталади. Субсидия давлат томонидан қайтариб олмаслик шарти билан ажратилади. Субсидиялар иқтисодиётни диверсификациялаш (таркибан ўзгартириш), экспортимпортни мувозанатлаб туриш, фантехника янгиликларини ўзлаштиришни йўлга қўйиш, миллий саноатни ўстириш, айрим ҳудудларни ривожлантириш, конверсия ва б. мақсадларда ажратилади. Жаҳон бозоридаги нархни ушлаб туриш учун бозорга қўшимча товарларни чиқармаслик зарур бўлганда давлат ўз товарларини захирага ўтказиб турган фирмаларга Субсидия бериб, товарларни сақлаб туриш харажатларини қоплайди. Давлатнинг иқтисодий дастурларида иштирок этадиган корхоналар ҳам Субсидия олади.

Prev Article

СУБОШИ

Next Article

СУБСТРАТ