СУБСТРАТ (лот. substratum — тўшалма, асос) — 1) биологияда — ўтроқ яшайдиган организмлар ёпишадиган асос; ташқи муғитнинг таянч элементи, мас, бентосдаги организмлар учун сув туби. Субстрат микроорганизмлар ва ўсимликлар учун озиқ муҳити ҳам бўлади;
2) биокимёда — фермент таъсирида ўзгарадиган модда.