СУД МУҲОКАМАСИ

СУД МУҲОКАМАСИ (ЎзРда) суд мажлисларида муайян ишларни кўриш ва ҳал қилиш. Суд муҳокамасини суд мажлисида раислик қилувчи ташкил қилади, унда кўриладиган масала доирасини белгилайди, иштирок этувчиларни таклиф этади, уларга хуқуқ ва мажбуриятларини тушунтиради ва таъминлайди, даъвогар, жавобгар, судланувчи, жабрланувчи ва б. нинг талаблари, эътирозлари, фикрмулоҳазалари эътиборга олинишини ва далилларнинг текширилишини таъминлайди. См. баъзан йшни бошқа судга ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи давлат органларига, жамоат бирлашмаларига юбориш билан ҳам тугалланади. Суд муҳокамаси холисона, синчковлик билан, муҳокама қатнашчиларининг эркин фаоллиги ва ташаббускорлиги руҳида ўтказилиши лозим. Суд муҳокамаси ўтказиш тартиби процессуал қонунларда батафсил баён этилган (Ўзбекистон Республикаси ФПК, 162— 202 моддалар; Ўзбекистон Республикаси ХПК, 125—134моддалар; Ўзбекистон Республикаси ЖПК, 406—427моддалар).