СУД ПСИХОЛОГИЯСИ

СУД ПСИХОЛОГИЯСИпсихология соҳаси; қонун бузувчилар (криминал психология) ва гувоҳлар (гувоҳлар психологияси)га тааллукли масалалар доирасини ўрганади. Адолатли ҳукм чиқаришга ёрдам бериш мақсадида биронбир қилмиш ёки жиноятнинг психологик шартшароитлари ва (умумий ёки хусусий) сабабларини тадқиқ қилади. Судья, терговчи, адвокат ва б. ҳуқуқтартибот соҳаси ходимларининг психологиясини, бу тизимдаги шахсларни ихтисосликка саралаш ва ўқитиш методларини ўрганиш Сп. нинг вазифасидир. Жазо муддатини ўташ мобайнида жиноятчиларни қайта тарбиялаш, уларда жиноятчилик туйғуларини бартараф этишда ҳам Суд психологиясининг аҳамияти катта.