СУД

СУД (славянча судь — иш) — одил судловнн амалга оширувчи давлат органи; муайян давлатнинг қонунларига асосан процессуал тартибда жиноий, фуқаролик, маъмурий ва б. тоифадаги ишларни кўриб чиқади ва ҳал қилади. Айрим шахслар ўртасида, улар билан давлат идоралари, корхона, муассаса, ташкилот маъмурияти, жамоат бирлашмалари ўртасида мулкий ва номулкий низоларни, қонунбузарликларга доир ишларни кўриб чиқиб, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, корхона, муассасалар, ташкилот ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилади. Суд бошқа давлат органларидан, жамоат бирлашмалари ва ҳар қандай шахсдан мустакил ва холисона фаолият юритиши, барча ишларни фақат қонунга бўйсуниб кўриб чиқиши ва ҳал этиши лозим. Судлар одатий ва фавқулодда Суд ларга бўлинади. Фавқулодда Судларни ташкил этиш деярли барча замонавий конституцияларда ман этилган. Одатий Слар умумий ваколатли ва ихтисослашган, яъни ҳарбий, хўжалик (арбитраж, савдо), божхона, солиқ (молиявий), меҳнат низолари бўйича ва ҳ. к. судлар бўлиши мумкин. Суднинг алоҳида турлари конституциявий ва маъмурий Судлар ҳисобланади. Баъзи мамлакатларда, шунингдек, диний Судлар (мас, мусулмон мамлакатлари — Эрон, Покистон, Судан ва б. да шариат С. лари) ва одатий ҳуқуқ Судлари (мас, тропик Африка ва Океаниядаги бир канча мамлакатларда кабила Судлари) ҳам мавжуд. С, шунингдек, инстанцияларга кўра: биринчи инстанция Си, апелляция, кассация ва назорат Судлари, ҳудудий даражаси бўйича: туман (шаҳар), вилоят, округ ва олий Судга бўлинади.

Суд ҳозирги Ўзбекистон ҳудудида давлатчиликка хос кўп асрлик тарихга эга. Суд фаолиятини қадимдан халқ маданияти, анъаналари ва маънавий негизига асосланиб, обруэътиборли, катта ҳаётий тажрибага эга бўлган кишилар амалга оширишган. Улар чиқарган қарорлар ҳар қандай шубҳадан холи ва барча учун мажбурий ҳисобланган. Ўзбекистонда қарийб 13 а. давомида шариат қонунларига амал қилган қозилик суди ҳамда халқ урфодатлари ва анъаналарига суяниб қарор қабул қилган бийлар суди мавжуд булган. Ўрта Осиёни забт этганидан сунг мустамлакачи чор ҳокимияти Россия қонунларига амал қилувчи Судларни тузди. 1917 й. Окт. тўнтаришидан сўнг «халқ» С. лари ва трибуналлар таъсис этилди. Улар коммунистик партия ва инқилоб манфаатларига хизмат қилди, қонунга эмас, «пролетарча онг»га суянарди. Суд ўрнини кўп хрлларда «махсус кенгаш», «учлик комиссия» каби маъмурий тузилмалар эгаллаганди. Суд адолатга эмас, ваҳшиёна қатағон, шафқатсиз жазолашга хизмат қилди. Суд батамом партия ва совет ижроия органларига карам эди.

Мустақиликка эришилгандан сўнг Ўзбекистонда ҳуқуқий давлат барпо этишнинг таркибий вазифаси сифатида судҳуқуқ ислоҳоти ўтказилмоқда. Суд ҳокимияти қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимиятлардан, сиёсий партиялардан, бошқа жамоат бирлашмаларидан мустақил иш юритиши ва Суд фаолиятининг бошқа асосий принциплари Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида эътироф этилди (106 — 116моддалар), янги суд тизими барпо қилинди, «Судлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни (1993 й. 2 сент., янги таҳрири 2000 й. 14 дек.) ва бир қатор қонунлар амалга киритилди. Суд томонидан чиқарилган ҳужжатлар барча давяат органлари, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар учун мажбурий ҳисобланади ҳамда Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида ижро этилиши шарт.

Қонувда белгиланган ҳоллардан ташқари С. ларда барча ишлар ошкора юритилади (қ. Судловнинг ошкоралиги). С. ишлари ўзбек тилида, қорақалпоқ тилида ва муайян жойдаги кўпчилик аҳоли сўзлашадиган тилда олиб борилади. Айбланувчи, судланувчи ҳимояланиш ҳуқуқи билан таъминланади. Суд ишларини юритишнинг ҳар қандай босқичида малакали юридик ёрдам олиш ҳуқуқи кафолатланади. Суднинг фаолияти қонун усдуворлигини, ижтимоий адолатни, фуқароларнинг тинчлиги ва тотувлигини таъминлашга қаратилгандир.

Ғафур Абдумажидов.