СУДАН

СУДАН, Судан Республикаси (Жумҳурия асСудан) — Африканинг шим. шарқида жойлашган давлат. Майд. 2,5 млн. км2. Аҳолиси 37,09 млн. киши (2002). Пойтахти — Хартум ш. Маъмурий жиҳатдан 26 штатга бўлинади.

Давлат тузуми. С — республика. Амалдаги конституцияси 1998 й. 30 июнда кабул қилинган. Давлат бошлиғипрезидент (1993 й. дан Умар Ҳасан Аҳмад алБашир), у тўғри ва яширин овоз бериш йўли билан 5 й. муддатга сайланади. Қонун чиқарувчи ҳокимиятни Миллий ассамблея (парламент), ижрочи ҳокимиятни президент тайинлайдиган ҳукумат амалга оширади.

Табиати. С ҳудудининг катта қисми бал. 300—1000 м бўлган плато; шим. да унинг талайгина қисмида Ливия ва Нубия чўллари, жан. да Марказий Африка тоғлиги (энг баланд жойи — Киньети тоғи, 3187 м), ғарбда Дарфур ва Кордофан платолари, шаркда Эфиопия тоғлигининг этаклари жойлашган. Кизил денгиз соҳили — энсиз пасттекислик. Мис, олтин, хромит, темир, марганец рудалари, нефть, мармар, гипс конлари бор. Иклими — шим. да тропик чўл иқиими, иссиқ ва қурғоқчил, жан. да экваториал, муссонли. Хартумда ўртача тра янв. да 22°, июлда 33°. Ииллик ёғин шим. да 20 мм гача, мамлакат ўрта қисмида .100—300 мм, жан. да 1000 мм дан ортиқ. Асосий дарёси — Нил ва унинг ирмоклари — Оқ Нил ва Кўк Нил. Дарёлардан экинзорларни суюришда, юк ташишда ва гидроэнергия олишда фойдаланилади. Судан жан. даги баланд бўйли ўтлар ўсувчи саванналарда қизил ферралит ва альферрит тупроклар, шим. роқдаги чўлга айланган қуруқ саванналарда қизилқўнғир ва қизғиш қўнғир тупроклар, айрим жойларда қорамтир оғир тупроқлар тарқалган. Тропик, гидроморф ва аллювиал тупроқлар ҳам учрайди. Жан. да ва тоғларда тропик ўрмонлар бор, баобаб ва акация кўп. Ҳайвонот дунёси бой: кийик, ғизол, жирафа, фил, қоплон, арслон, бегемот ва б., қушлардан туяқуш, марабу, цесарка, судралиб юрувчилардан питон, дарёларда тимсоҳ, ҳар хил баликлар бор. Бома, Диндер, Нимуле, Саутерн миллий боғлари, Эрковит қўриқхонаси ташкил этилган.

Аҳолисининг аксарияти араблар. Нил водийсида нубийлар, шим. шарқида бежалар, шунингдек, динка, азанде, нуэр, шилак халқлари ҳам яшайди. Шаҳар аҳолиси 35%. Расмий тилараб тили. Расмий динислом. Христианлар ҳам бор. Йирик шаҳарлари: Хартум, Омдурман, Шим. Хартум, ПортСудан, Жуба, АлУбайд.

Тарихи. Судан ҳудудида тош давридан одам яшай бошлаган. Мамлакатнинг катта қисми (қадимда Куш мамлакати, 7-а. дан Нубия) да қад. мисрликларга яқин бўлган сомхом ва кушит қабилалари истиқомат килганлиги маълум. Мил. ав. 2минг й. ликда жан. дан келган негроид қабилалар уларга қўшилиб кетган. Мил. ав. 16 — 12-а. ларда С. Мисрга тобе бўлган. Мил. 6-а. да христианлик тарқала бошлади. 7-а. га келиб, Суданда Алоа, Мукурра ва Нобатия христиан давлатлари пайдо бўлди. 7-а. ўрталаридан араблар кириб кела бошлади. Натижада мамлакат шим. ва ғарбий ҳудудларида ислом дини ва араб маданияти тарқалди. 14-а. охири — 16-а. бошларида мусулмон давлатлари (Дарфур, Сеннар султонликлари ва б.) вужудга келди. 1820—22 й. ларда Суданнинг катта қисмини Миср ҳукмдори Муҳаммад Али босиб одди. Судан гарчи Усмонли турк империяси таркибига расман қўшилган бўлсада, амалда Миср мулкига айланди. 19-а. нинг 60й. лари охири — 70й. лар бошларидан Суданда Буюк Британия таъсири кучая бошлади. Инглиз мустамлакачиларининг шафқатсиз зулмига қарши халқ оммаси кўп марта қўзғолон кўтарди (қ. Маҳдийчилар қўзғолони). 1899 й. инглизлар С. ни Буюк Британия билан Мисрнинг муштарак мулки (кондоминиум) деб эълон қиладиган битимни Мисрга мажбуран имзолатди. Судан расман АнглияМиср Судани деб атала бошлади. Судан амалда Англиянинг мустамлакасига айланиб, унинг асосий пахта базаси бўлиб қолди. Шарқца миллий озодлик кураши юксалган шароитда Суданда дастлабки сиёсий ташкилотлар тузилди. 2-жаҳон уруши вақтида Судан ҳарбий қисмлари Эритрея, Миср, Ливия, Тунисда фашист давлатлари қўшинларига қарши жанговар ҳаракатларда қатнашди. Урушдан кейин мамлакатда миллий озодлик ҳаракати кучайди. 1955 й. нояб. да инглиз ва Миср қўшинлари Сдан олиб кетидди. 1956 й. 1 янв. да Судан мустақил давлат деб зьлон қилинди. 1958—64 й. ларда Сда диктаторлик режими ўрнатилди. 1969 й. давлат тўнтариши натижасида ҳокимиятни Ж. Нимейри бошлиқ харбийлар қўлга одди. 1972 й. С жануби мухторият мақомини олгач, 17 й. лик фуқаролар урушига чек қўйилди. 1980 й. дан, айниқса, ислом қонунчилиги бутун мамлакатга жорий этилганидан (1983) кейин, жан. да яна фуқаролар уруши бошланди. 1985 й. да Нимейри режими ағдариб ташланди ва 1986 й. да С алМахди бошчилигида коалицион ҳукумат тузилди, сиёсий партиялар тарқатиб юборилди. 1989 й. ҳарбий тўнтариш содир бўлиб, Миллий нажот инқилобий қўмондонлиги Кенгаши олий қонун чиқарувчи ва ижрочи орган бўлиб олди, у 1993 й. Умар Ҳасан Аҳмад алБаширни мамлакат президента этиб тайинлади ва ўзини ўзи тарқатиб юборди. 1999 й. 1 янв. дан сиёсий партиялар фаолиятига рухсат берилди. 2000 й. 13—22 дек. да президент ва парламент сайловлари ўтказилди. У. Ҳ. А. алБашир яна Судан президенти этиб сайланди. Судан 1956 й. дан БМТ аъзоси. Миллий байрами — 1 янв. — Мустақиллик куни (1956). ЎзР суверенитетини 1991 й. 30 дек. да тан олган.

Сиёсий партиялари, касаба уюшмалари. АлУмма («Миллат») партияси, 1945 й. асос солинган; Бирлашган демократик партия, 1967 й. тузилган; Миллий конгресс партияси, 1999 й. ташкил этилган. Судан ишчи касаба уюшмалари федерацияси, 1950 й. асос солинган, Халқаро араб касаба уюшмалари конфедерацияси ва Африка касаба уюшма бирлиги ташкилотига киради.

Хўжалиги. Судан — қолоқ аграр мамлакат. Ялпи ички маҳсулотда қишлоқ хўжалиги. нинг улуши 46,3%, саноатнинг улуши 22,8%, хизмат кўрсатиш соқасининг улуши 30,8%.

Қишлоқ хўжалигида меҳнатга лаёқатли аҳолининг 80% банд бўлиб, экспорт тушумининг 95% ни таъминлайди. Қ. х. да фойдаланиладиган 8,4 млн. гектар ернинг 2,6 млн. гектари суғориладиган, 5,4 млн. гектари лалми ерлардир. Пахта энг муҳим экспорт экини бўлиб (Африкада Мисрдан кейин 2ўрин), Гезира, Оқ ва Кўк Нил, Атбара водийларида етиштирилади. Кордофан платоси, Кўк Нил ва Атбара водийларида кунжут, Дарфур ва Кордофан платоларида ер ёнғоқ, ҳамма воҳаларда оқ жўхори, тариқ экилади, шим. да хурмо етиштириладй ва маккаисано барги териб олинади. Техника экинларидан шакарқамиш ва б. етиштирилади. Ақоқиё (араб елими) етиштиришда дунёда етакчи ўринда туради. Чорвачилигида қорамол, қўй, эчки, туя, хачир, йилқи ва б. боқилади.

Саноатида меҳнатга лаёқатли Ағолининг 5% банд бўлиб, у асосан маҳаллий қишлоқ хўжалиги. хом ашёсини қайта ишлаш ва ёғочсозлик корхоналаридан иборат. Озиқовқат саноатида ёғ, сут, қандшакар, консерва з-длари, енгил саноатда тўқимачилик, пойабзал, пахта тозалаш, шунингдек, машинасозлик ва металлсозлик, кемасозлик, нефть, цемент, минерал ўғит ишлаб чиқариш. корхоналари бор. Оз миқдорда олтин, уран, хром, темир, марганец рудалари ва гипс қазиб олинади. Кейинги даврда нефть қазиб чиқариш кўпайди. Денгиз сувидан туз ажратиб олинади. Йилига ўртача 1,33 млрд. кВтсоат электр энергия ҳосил қилинади. Асосий саноат марказлари: Хартум, Омдурман, ПортСудан, Атбара, ВодийМадони. Т. й. узунлиги 5,5 минг км, автомобиль йўллари уз. 21,4 минг км. Асосий денгиз порти ПортСудан. Нил ва унинг ирмоқдарида кема қатнайди. Хартумда халқаро аэропорт бор. Четга пахта, хом нефть, оқ жўхори, ақоқиё, ер ёнғоқ, кунжут, чорва моллари чикаради, четдан машина ва ускуна, бугдой, нефть маҳсулотлари, транспорт воситалари, доридармон олади. Саудия Арабистони, Хитой, Буюк Британия, Германия, АК. Ш, Япония, БАА билан савдо қилади. Пул бирлигисудан динори.

Тиббий хизмати. Врач ва фармацевтлар Хартум ун-тининг даволаш ва фармацевтика фтларида, ўрта малакали тиббиёт ходимлари 14 тиббиёт мактаб ва коллежларида тайёрланади. Шим. Хартумда ўрта маълумотли ветеринария мутахассислари тайёрлайдиган 2 й. лик ин-т (мактаб) бор.

Маорифи, илмий ва маданий-маърифий муассасалари. 19-а. гача Судан шимолида 2—3 й. лик мусулмон мактаблари бўлган. Мустамлакачилар келгач, инглиз таълим тизими намунасидаги 4 й. лик бошланғич, 4 й. лик оралиқ, 4 й. лик ўрта мактаблар тузила бошлади. 1970 й. мактаб тизими ислоҳ. қилиниб, 7—13 ёшдаги болалар учун 6 й. лик бошлангич, 6 й. лик ўрта (3 й. лик тўлиқсиз ва 3 й. лик тўлиқ) мактаб жорий этилди. Қизлар мактабида уйрўзғор ва тикувчилик ҳам ўргатилади. Бошланғич синф ўқитувчилари пед. ўқув юртида, тўлиқсиз ўрта мактаб ўқитувчилари пед. марказларида 2 й. давомида тайёрланади. Ҳунартехника таълими бошланғич ва тўлиқсиз мактаб негизида 4 й. давомида олиб борилади. Хартум ун-ти, Қоҳира ун-тининг Хартум филиали, Омдурмандаги ислом инти, Жуба ун-ти, ВодийМадонидаги Гезира ун-ти каби олий ўқув юртлари, шунингдек, 2—3 й. давомида ўрта махсус таълим даражасида маълумот берадиган бир канча ин-т ва коллежлар (Хартум политехника инти, тиббиёт коллежи ва б.) ҳам бор. Хартум ун-тининг кутубхонаси, Омдурмандаги Оммавий кутубхона, Хартумда Миллий музей, Этн. музейи, Табиат тарихи музейи, Мероэда Музейқўриқхона мавжуд. Илмий тадқиқотлар ун-тларнинг лабораторияларида, Африка ва Осиё интида, Хартумдаги саноат тадқиқотлари ин-тида, бир қанча вазирликларга қарашли илмий муассасаларда олиб борилади.

Матбуоти, радиоэшиттириши ва телекўрсатуви. Суданда бир канча газ. ва журнали нашр этилади. Йириклари: «АлАйём» («Кунлар», араб тилида чиқадиган кундалик газ., 1953 й. дан), «АлҚувват алМусаллаха» («Қуролли куч лар», кундалик газ., 1969 й. дан), «Ассаҳафа» («Матбуот», араб тилида чикадиган кундалик газ., 1962 й. дан), «Судан стандард» («Судан байроғи», инглиз тилида ҳафтасига 2 марта чикадиган газ., 1973 й. дан), «Судан нуш» («Бугунги Судан», инглиз тилида чиқадиган ойлик журнали, 1976 й. лан). Судан ахборот агентлиги (СУНА) ҳукумат ахборот маҳкамаси, 1970 й. асос солинган. Давлат Миллий радиоэшиттириш ва телекўрсатув корпорацияси мавжуд.

Адабиёти. Кўҳна Судан тамаддуни (цивилизацияси) Қад. Миср ва юнон маданиятлари билан боғлиқ равишда ривожланган. 7-а. дан араб тили сингиб, адабий асарлар шу тилда ёзила бошлади. 17— 18-а. ларда Ҳаммад ибн Муҳаммад ибн Али алМумайух ва Муҳаммад алЖаали каби атоқли шоирлар ижод қилдилар. 19а. халқ шеъриятида (X. Абу Синна, Умм Мусеймасхоним, Бинт алМаккавий ва б.) чет эл истилочиларига қарши кураш, араблар бирлигига даъват оҳанглари янграйди. Мумтоз адабиёт намояндаларидан Муҳаммад Сайд алАббосий, Абдуллоҳ Абдураҳмон, Ҳусайн азЗаҳра ижоди ажралиб туради. Яҳё асСалавий Нил водийси халқларини «биргаликда курашиш»га чақирувчи шеърлари билан машҳур бўлди. 20-а. нинг 10—20й. ларида миллий матбуот юзага келди. 30й. ларда Абу Жуккуд, Али Аҳмадоний, Ҳамза алМалик Тунбул, Юсуф Башир атТижоний каби шоирлар адабиётни ривожлантирдилар. Муҳаммад Аҳмад Маҳжуб ва Абдулҳалим Муҳаммадлар қисса ва роман жанрида ижод қила бошладилар. 20-а. нинг 2-ярмида шоирлардан Тож асСирр Ҳасан, Жили Абдураҳмон, Жаъфар Ҳамид алБашир, Муҳаммад Мифтоҳ алФайтурий, ёзувчилардан Усмон Али Hyp, Абу Бакр Холид, атТайиб Заррук ижтимоий мавзуларда асарлар ёзишди. Суданда халқ, оғзаки ижоди хам кенг ёйилган. Шимолий Суданда фольклар жанрлари бошқа араб мамлакатлари оғзаки ижодига, жанубий Суданда эса тропик Африка маданияти намуналарига ўхшаш.

Меъморлиги ва тасвирий саиъати. Илк неолит даври (мил. ав. 7минг й. лик охири — 4минг й. лик бошлари)га оид лойдан ишланган ҳайвон қайкалчалари, сопол идишлар, қояга ишланган суратлар топилган. Мил. ав. 2минг й. ликда Судан санъати Қад. Миср маданияти ўзанвда ривожланган. Мил. ав. 1минг йиллик охиридан моддий маданиятда ўзига хос белгилар пайдо бўла бошлаган. Мил. ав. 22—18-а. ларда хом ғиштдан тўғри бурчакли кулбалар, зодагонлар учун кўп хонали уйлар (Арейкада), ибодатхоналар (Сулба ва Кавада), истеҳкомлар (Семна, Куммада), сағаналар барпо этилган. Суданда христианлик тарқалиши билан (мил. 6-а. нинг 2-ярми) меъморий услуби ва деворий расмлари копт санъатига яқин бўлган черковлар қурила бошлади. 15— 16-а. ларда Ғарбий Судан меъморлигининг Шарқий Африка ўрта аср тош меъморлигига ўхшаш жиҳатлари кўп бўлган. 19— 20-а. ларда Қизил денгиз бўйларида маржон оҳактошларидан тикланган уйлар, Судан жанубидаги негроид қабилаларида лой ва шохшаббадан тўқима қилиб ясалган, томи ўт ва похол билан ёпилган кулбалар аҳолининг асосий турар жойи бўлган. 20-а. ўрталаригача замонавий иморатлар фақат Хартум, ПортСудан, Атбара ва б. йирик шаҳарларда қурилди. 1956 й. дан саноат ва турар жой биноларини лойиҳа асосида кенг кўламда барпо этиш, шаҳарсозликни тартибга солиш ишлари олиб боридди, жаҳон меъморлиги тажрибасидан фойдаланишга ҳаракат қилинди.

20-а. ўрталаридан тасвирий санъатда дастгоҳ рассомлиги миллий мактаби вужудга келди, унда маҳаллий безак ва европача анъаналарни бирга қўшиш одат тусига кирган. Кейинги йилларда М. Куа, А. Ҳамид каби ҳайкалтарошлар, X. Аббос, М. О. Башир каби рассомлар, А. А. Борхан каби графика усталари етишиб чикди. Судан тасвирий ва амалий санъатида ёғоч ва лойдан ҳайкалчалар ясаш кенг тарқалган. Шимолий Судан араблари орасида кандакорлик, теридан турли анжомлар ясаш, жан. халқдарида пичоқчилик, бадиий тўқимачилик анъанавий машғулот ҳисобланади.

Мусиқаси кўпгина халқларнинг мусиқий анъаналарини ўз ичига олади. Судан чолғу асбоблари хилмахил. Лирашмон торли тамбур ва унинг турлари — кисир (нубийларда), бенебене (Ғарбий Суданда), бангия (Шарқий Сда), том (Жан. Сда); торликамонли умкики, тор (тўртбурчак доира), турли барабанлар — долюка (лой барабан), дингир (сув тўддирилган барабан), таба ва б. Жанубий Судан даги динка, нуэр, шиллук ва б. халқларнинг барабан ансамбллари бор. Пуфлаб чалинадиган асбоблар: зумбара (металл най), пенах (қовоқ пўсти), гарин (шох), қамиш найлар ва б. Ғарбий Сдаги кўпгина қўшиқлар рақс билан бирга ижро этилади. Хасис, жаррари, мардум рақсқўшиклари кўчманчи чорвадор турмуши ва меҳнати билан боғлиқ. Шунингдек, қироат, азон, мадҳия, зикр каби жанрлари хам мавжуд. Михера битАббуд, Шарифа битБилол каби хонандалар ватанни, мустақиллик йўлидаги курашчиларни мадҳ этувчи қўшиклари билан машҳур бўлган. Кейинги йилларда мамлакат жан. билан шим. анъаналари яқинлашуви натижасида турли мусиқий услубларнинг ўзаро таъсири кучайди. Миллий фольклор ансамбли, Мусиқа ва театр ин-ти ташкил топди. Мусиқа арбобларидан композитор ва хонандалар Муҳаммад алАмин, И. алКошиф, М. Варди, А. Шурахбил, композитор ва дирижёр А. Маржонни кўрсатиш мумкин.

Театри. Судан театр санъати араб маданияти рухида. 1936 й. Театр жамияти ташкил этилиб, у аввал мактабларда иш олиб борди. 1940 й. дан оммавий спектакллар намойиш эта бошлади. 1950 й. жамият негизида драма ва мусиқа труппалари араб тилида спектакллар қўиишга киришди. 1961 й. Замонавий Судан театри, Хартум труппаси ва халқ рақс ансамбллари ишлади. Ёш санъаткорлар Миср ва Италия бадиий мактабларида таълим оладилар.

Киноси. 1968 й. ўқув ва воқеий фильмлар ишлаб чиқарадиган кино бошкармаси ташкил этилди. 1960—70 й. ларда тўла метражли «Умид ва орзулар» (реж. арРашид Мавди), «Авлодлар кураши», «Акаука можароси» (реж. А. Ҳошим), «Африка, инқилоб бонги» (реж. Сулаймон) бадиий фильмлари яратилди. Фильмларни кинопрокат ва импорт қилиш билан хусусий фирмалар шуғулланади.

Loading...