СУДРАЛИБ ЮРУВЧИЛАР

СУДРАЛИБ ЮРУВЧИЛАР (Reptelia) — умуртқалилар синфи. Қадимги Судралиб юрувчилар — котилозаврлар ўрта карбонда стегоцефаллардан пайдо бўлган. Кейинчалик стегоцефаллар 2 шохга ажралган; уларнинг биридан — сут эмизувчилар, иккинчисидан — кушлар пайдо бўлган. Судралиб юрувчилар пермдан кайнозой эраси бошларигача Ер юзи фаунасида ҳукмронлик қилган. Мезозойда кенгтарқалган; улар орасида денгизда сузувчилари ва ҳавода учадиганлари бўлган. Энг йирик ҳайвонлардинозаврлар қам мезозой даврида яшаган. Мезозой тугаб, кайнозойнинг бошланиши қадимги Судралиб юрувчиларнинг қирилиб кетиши, сут эмизувчилар билан қушларнинг кенг тарқалишига тўғри келган.

Ҳоз. Судралиб юрувчилар гавдасининг узунлиги бир неча см дан 10 м гача. Скелета деярли тўлиқ суякланган. Оёқлари бошқа куруқликда яшовчилар сингари 5 бармоқли типда; айрим гуруҳларда оёкдар бўлмайди. Кўпчилик Судралиб юрувчилар қовурғалари тўш суяклари билан туташиб, кўкрак қафаси ҳосил қилади. Судралиб юрувчиларда биринчи марта кўкрак қафаси орқали нафас олиш пайдо бўлади. Бош мияси сут эмизувчилар ва қушларникига нисбатан кучсиз ривожланган. Қон айланиш доираси 2 та, юраги 3 камерали, юрак қоринчасида чала парда тўсиқ бўлади. Фақат тимсохлар юраги қоринчаси тўлиқ 2 га бўлинган, юраги 4 камерали. Айириш органи чаноқ буйракдан иборат; кўпчилигида қовуқ бор. Гаттериялардан бошқа барча Судралиб юрувчилар эркагида копулятив орган бор (илонлар ва калтакесакларда 2 тадан). Териси мугуз тангачалар ёки қалқон билан қопланган (терили сув тошбақаларида бўлмайди), қуруқ, тер безлари бўлмайди ёки кам бўлади.

Ҳоз. Судралиб юрувчиларнинг 8000 га яқин тури, Ўзбекистонда 2 туркум (тангачалилар, тошбақалар)га мансуб 58 тури тарқалган. Антарктидадан ташқари барча китьаларда учрайди. Кўпчилик турлари қурукдикда, тимсохлар, бир қанча тошбақалар ва илонлар чучук сувларда, айрим тошбақалар, илонлар ва тимсохлар денгизда яшайди. Тана ҳарорати доимий бўлмаганидан Судралиб юрувчиларнинг фаол ҳаёт кечириши ташқи муҳит ҳарорати билан боғлиқ. Уруғланиши ички; айрим калтакесаклар ва илонлар партеногенез кўпаяди. Кўпчилик Судралиб юрувчилар тухум қўяди; айрим турлари тирик туғади ёки тухумдан тирик туғади. Тухумлари сарикликка бой; қаттиқ оҳак (тошбақалар, тимсохлар) ёки пергаментсимон пўчоқ (илонлар, калтакесаклар) билан қопланган. Пўчоқтухумни қуриб қолишдан сақдайди. Инкубация даври 1—2 ойдан 1 йилгача ёки кўпроқ (гаттерия). Айрим Судралиб юрувчилар (мас, тимсохлар) наели тўғрисида ғамхўрлик қилади. Кўпчилиги йиртқич ёки ҳашаротхўр; айрим калтакесаклар (агамалар, игуанлар) ҳаммахўр; қуруқлик тошбақалари, асосан, ўсимликлар билан озикланади. Айрим Судралиб юрувчилар гўшти истеъмол қилинади; териси ва косасидан ҳар хил буюмлар; илонлар заҳаридан ҳар хил дорилар тайёрланади. Кўплаб овлаш туфайли тошбақалар, кўпчилик илонлар ва тимсохдар сонининг камайишига олиб келди. Судралиб юрувчилар сонини тиклаш учун улар сунъий кўпайтирилади (тимсохлар); кўпайиш жойлари муҳофаза қилинади; овлаш ман этилади. 150 га яқин тури ва кенжа турлари Халқаро Қизил китобга киритилган.

Очил Мавлонов.