СУДХЎРЛИК

СУДХЎРЛИК — ғоят оғир шартлар билан қарз бериб, фойда олинадиган фаолият. С. нинг пайдо бўлиши ибтидоийжамоа тузумининг емирилиш даврига тўғри келади. Судхўрлик кредитннт қад. шакли бўлиб, дастлаб моддийнатурал ҳолда бўлган. Унинг эгаси ўз истеъмолидан ортиб қолган маҳсулотини муҳтожларга қарзга берган. Пул пайдо бўлгач, Судхўрлик пулни ғоят юқори фоиз эвазига қарзга бериш шаклига кирган. Шарқ мамлакатлари, шу жумладан, Ўрта Осиёда Судхўрлик билан саррофлар ва бой савдогарлар шуғулланган. Судхўрликда қарзни қайтариш мухдати, тўланадиган фоиз миқдори оғзаки келишув ёки тилхат билан расмийлаштирилган. Қарз фоизининг даражаси турли мамлакатларда турлича, ҳатто бир мамлакатдаги шаҳар ва туманларда ҳам ҳар хил бўлган. Олинган қарз пулидан капитал тарзида эмас, тўлов ва харид мақсадларида фойдаланиш, қарз фоизининг ғоят юқори бўлиши, кафолат учун кўчмас мулк, қимматбаҳо буюмларни гаровга қўйиш Судхўрликка хос. Кўп ҳолларда қарздорлар қарзни ўз вақтида уза олмай еридан, уйжойидан, молмулкидан ажралиб хонавайрон бўлган, судхўрлар эса бойиб кетган.

Ислом динида Судхўрлик харом машғулот (қ. Рибо) қисобланади. Шу сабабли ислом дини тарқалган мамлакатларда Судхўрлик яширин туе олган. 20-а. бошларида Ўрта Осиёда Судхўрлик пахта экадиган муҳтож деққонларга ермулкларини гаровга қўйиш шарти билан бўнак шаклини олган. Бўнак пулини фоизи билан қайтара олмаганларнинг ери бойлар қўлига ўтган.

Мамлакатда ички бозор ва товарпул муносабатларининг етарли даражада ривожланмаганлиги, кредит тизимининг ночорлиги, майда товар хўжалиги шаклларининг устунлиги Судхўрликнинг сақланиб қолиши учун шароитлар яратади. Ғоят юқори фоизларда чакана қарзлар бериш шаклидаги Судхўрлик ривожланган мамлакатларда ҳам мавжуд. Лекин бундай фаолият қонун билан тақиқланган. Маданий бозор иктисодиёти Судхўрликни рад этади. Судхўрликнинг яширин кўринишлари хуфия иқгисодиёт соҳасида яширин битишувларда, жиноий унсурлар орасида учрайди.

Аҳмаджон Ўлмасов.

Loading...