СУДЬЯЛАРНИНГ МУСТАҚИЛЛИГИ

СУДЬЯЛАРНИНГ МУСТАҚИЛЛИГИ (ЎзРда) — одил судловнц фақат қонунга бўйсуниб амалга оширишни таъминлашга қаратилган демократик ҳуқуқий давлатга хос принцип. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 112моддасида См. алоҳида таъкидланган. Суд фаолиятига бирор тарзда аралашишга йўл қўйилмайди. См. судьянинг дахлеизлигини ҳам тақозо қилади. Дахлсизлиги унинг турар жойига, хизмат хонасига, фойдаланадиган транспорт ва алоқа воситаларига, хат ёзишларига, унга тегишли ашёлар ва ҳужжатларга ҳам тегишлидир. Судья ва унинг оиласининг хавфеизлиги алоҳида таъминланади. Давлат органлари, жамоат бирлашмалари, мансабдор шахслар, бошқа юридик ва жисмоний шахслар судьяларнинг одил судловни амалга ошириш билан боғлиқ бўлган талаб ва фармойишларини сўзсиз бажаришлари шарт.

Судьядан муайян суд ишларининг моҳияти бўйича биронбир тушунтиришлар беришни, шунингдек, қонунда кўрсатилган ҳоллардан ташқари, танишиб чиқиш учун ишларни тақдим этишни талаб қилиш тақиқланади. См. га раҳна солмаслик учун судьялар одил судловнинг обрўсини, судьялик қадрқимматини тушириш ёки судьянинг холислигига шубҳа туғдириши мумкин бўлган ҳар қандай хаттиҳаракатлардан ўзини тийиши шарт.

Судьянинг ваколат муддатини бу муддат тугагунга қадар тўхтатишга ва тугатишга фақат қонунда кўрсатилган ҳолларда ҳамда тартибда йўл қўйилади. Судьяга нисбатан жиноят иши қўзғатишга фақат Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ҳақли. Судьяни Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг розилигисиз жиноий жавобгарликка тортиш ва ҳибсга олиш мумкин эмас («Судлар тўғрисида»ги Қонуннинг 60—74моддалари).