СУҒД, Сўғд, Суғуд Ўрта Осиёдаги қад. Тарихий-маданий вилоят. Илк марта ахоманийлар сулоласи вакилларининг қоятош хотирот битикларида Сугуда шаклида қад. Эрон салтанатига тобе қилинган сатрапликлардан бири, мамлакат номи сифатида қайд этилган. Юнон манбаларида — Согдианой. Бу шакл юнонлар томонидан сўз таркибидаги — анака — тегишлилик, мансублик маъносини билдирувчи нисбат қўшимчасини сўз ўзагига қўшиб юборишдан пайдо бўлган. Хитой манбаларида — Сули. С. ёзуви ёдгорликлари мамлакат номини Суғд ёки Сғуд шаклида кўрсатади. Суғдик ёки Сғудик, Суғдиёнак — Сғудиёнак шакллари «Суғдга тегишли», «Суғдий» каби маъноларда қўлланади. Урта асрларда арабий, форсий, туркий манбалар мамлакат номини «Суғд» шаклида қўллайди.
«Суғд» сўзининг маъноси фанда турлича талқин қилиб келинади. Mac, Сўч — ҒҒ Сўз — «куймоқ, ёнмоқ, порламоқ» деб изоҳланган. Бундан Суғдни «Муқаддас илоҳий олов (Зардуштийлик тасаввурига кўра) билан покланган ер» каби маънода талқин этишга ҳаракат қилинган (В. Томашек). Яна бир изоҳга кўра, «Суғд» сўзи сернам, унумдор ер деб тушунилади. Бунга ҳозирга қадар пастлик, сув йиғиладиган ер «С, Суғут» деб аталишини далил қилиб кўрсатилади. Авестола Суғд мамлакат номи сифатида бир марта учрайди. «Ардвисура Яшти» —(«Обон Яшт») ва Ардви (Амударё) Ишката, Парута, Моури, Сугуда ва Хваразм томон ҳаётбахш сувларини элтади, дея таъкидланади. Авестонинг Видевдат наскида эса Ахурамазда яратган эзгу юртлардан бири Гава дейилади ва у ерда сугдлар яшайди деб кўрсатилади.
Суғд мамлакати (пойтахти — Самарқанд, 645—654 й. ларда Кеш) 3 тарихийгеографик ҳудудни бирлаштирган. Самарқанд Си, Бухоро Си ва КешНахшаб Си. Ҳар 3 қисм ўзаро табиий чегарага ҳам эга эди: Зарафшон тоғ тизмалари Самарқанд ва КешНахшаб ўртасини Карманадан кейин Малик чўли Бухоро ва Самарқанд Сини ажратиб турган.
Буюк ипак йўлининг марказий тармоклари С орқали ўтган. Натижада С халқаро савдо муносабатларида муҳим ўрин тута бошлаган. Буюк ипак йўли бўйлаб С савдогарларининг қишлоқлари, шаҳарларида эса уларнинг маҳаллалари пайдо бўлган. Суғд тили халқаро тил ролини ўйнаган. Бу ҳол Хитой сайёҳлари томонидан Суғднинг чегаралари ҳақида нотўғри тасаввурлар ҳосил қилган (Сюань Цзан).
Суғд мил. ав. 6—2—1-а. ларда аввал ахамонийларга, сўнгра македониялик Александр тузган салтанатга, унинг давомчиси Салавк давлатига, ЮнонБақтрияга тобе бўлган. Мил. ав. 2—1-а. лардан бошлаб С ўз мустақиллигини тиклашга киришган. Унинг марказий ва маҳаллий тангалари зарб қилина бошлаган. Суғд астасекин ҳар 3 қисмни ўз атрофига тўплаган конфедератив давлат уюшмасига айланиб борган.
Мил. 1минг йилликнинг 1-ярмида Суғд кушонлар, хионийлар, абдаллар, кидарлар таъсирида бўла туриб, ўз нисбий мустақиллигини саклаб келди. Суғд конфедерацияси мил. 6-а. ўрталаридан 8-а. нинг бошларигача сиёсий жиҳатдан кучайиб борган. Араб истилосининг бошланғич давридан (8-а. нинг 1чораги), то Суғд подшоси Турғар даври охиригача (738—759 й. лар) С ўзининг конфедератив хусусиятини сакдашга ҳаракат қилган. Турғардан кейин Суғдда ихшидлик сиёсий ҳокимият тугаб, мамлакат халифалик таркибига сингдирилган.
Ад.:С мир нова О. И ., Очерки из истории Согда, М., 1971; Исҳоқов М., Суғдиёна тарих чорраҳасида, Т., 1990; Исҳоқов М., Унутилган подшоликдан хатлар, Т., 1992; Эшов Б., Суғдиёна тарихидан лавҳалар, Т., 2002.
Мирсодиқ Исҳоқов.