СУҒОРИШ НОРМАСИ

СУҒОРИШ НОРМАСИқишлоқ хўжалиги. экинларини етиштириш учун вегетация даври давомида майдон бирлига зарур бўлган сув микдори, м3/га билан ўлчанади. Суғориш нормаси нетто ва бруттога бўлинади. Нетто Суғориш нормаси биринчи сув беришдан охирги сув беришгача даврда дала сув истеъмолининг (эвапотранспирация) умумий микдорига тенг. Табиий намлик беқарор бўлган зоналарда Суғориш нормаси ҳисобкитобларида вегетация давридаги ёғин микдори неттодан айрилади. Нетто Суғориш нормаси экинлар тури, нави, тупроқ, иқлим, гидрогеологик ва мелиоратив шароитларга боғлиқ (қ. Суғориш режимў). Брутто С. н. да нетто Суғориш нормасидан ташқари суғоришда сувнинг зарурий сарф (исроф) бўладиган микдори (нормаланган даражада) ҳам ҳисобга олинади. Бундай сарфлар сувнинг ўсимлик иддизи тарқалган қисмдан пастга сизиши, сувнинг оқовага чиқиши ва суғориш жараёнида буғланиб кетиши билан боғлиқ. Зарурий сарфлар микдори сугориш усули, шунингдек, дала тупроқ грунтининг сув ўтказиш имконияти, дала нишаби ва б. шароитларга боғлиқ. Вегетация даврида ҳақиқий сув сарфи бир марталик сув бериш нормалари (тупроқ қатламини турли экинларда 0,3 дан 1,2 м гача чукурликда намлашга етарли 600— 1200 м3/га микдордаги сув) йиғиндиси тарзида топилади.

Ўрта Осиёнинг қурғоқчил зоналарида тупроқ шароитларига караб Суғориш нормаси (минг м3/га): ғўза учун 6—10, дон экинлари учун 4 гача, маккажўхори учун 5 гача, қанд лавлаги учун 6, кўп йиллик ўтлар учун 12, сабзавот экинлари учун 6 гача боради.

Loading...