СУҒУРЛАР

СУҒУРЛАР (Narmota) — тийинлар оиласига мансуб кемирувчилар уруғи. 15 тури бор. Танасининг уз. 60 см ча, думи 20 см ча, оғирлиги 2,5—9 кг. Бўйни калта, кўзи катта, қулоқ супраси кичик. Жунлари калин ва узун. Евросиё ва Шим Америкада тарқалган. Ўзбекистонда узун думли (кизил) Суғурлар ва кўк Суғурлар учрайди. Тоғ хамда пасттекисликлардаги ўтлокларда яшайди. 1 — 6 та киришчикиш тешикли мураккаб уялар (3 м ча чукурликда, 8 м ча узунликда) қазийди. Қишда уйқуга киради. Оила бўлиб ҳаёт кечиради. Колония хреил қилади. Май ойида болалайди. Болалари июнь—июль ойларида уясидан чиқади. 2 йидда жинсий вояга етади. Ҳар хил ўтлар (асосан, бошокли), баъзан чувалчанг, моллюска ва ҳашаротлар билан озиқланади. Ёғи ва мўйнаси учун овланади. Кўк Суғурлар Табиатни муҳофаза қилиш халқаро иттифоқи рўйхатига ва Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган.