СУИҚАСД

СУИҚАСД — кенг маънода — жиноят содир қилиш босқичларидан бири; айбдорга боғлиқ бўлмаган сабаблар билан охирига етказилмаган, қасддан қилинган ҳаракат. Айбдор ўз мақсадини қанчалик амалга оширганлигига қараб Суиқасд тугалланган ва тугалланмаган Суиқасдга бўлинади. Жиноят содир этишга Суиқасд қилганлик учун жиноий жавобгарлик Ўзбекистон Республикаси ЖК нинг 25моддасига ҳавола этилиб, ушбу Кодекснинг тамом бўлган жиноят учун жавобгарликни белгиловчи моддасига мувофиқ ҳал қилинади.

Тор маънода — бирон кимсани йўқ қилиш, ўлдириш учун қилинган ҳаракат тушунилади (мас, подшоҳга Суиқасд қилиш). Шунингдек, ўз жонига Суиқасд қилиш маъносида ҳам келади. Суиқасд исломда қаттиқ қораланади. Имом Бухорий ривоят қилган ҳадисга кўра, икки мусулмон бирбирига қилич солса, ўлган ҳам, ўлдирган ҳам қаттиқ гуноҳкор бўлиши, ўлдирилган одам С. қилгани туфайли гунохда қотил билан баробар бўлиши таъкидланган.

Loading...