СУККУЛЕНТЛАР

СУККУЛЕНТЛАР (лот. succulentus ширадор, серсув) — барги (агава, алой) ёки пояси (кактусдошлар ва ихрожнинг баъзи турлари) калин ва серсув кўп йиллик ўсимликлар; ксерофитларнинг алоҳида типи. Марказий, Шим. ва Жан. Америка чўлларида, қисман Жан. Африкада усади. Суккулентларнинг ўзига хос ташки тузилиши уларнинг барг ёки пояларида сув тўплаш ва уни узок, қурғоқчилик шароитида тежаб сарфлашга мослашган. Суккулентлар — ёруғликсевар ўсимликлар. Улар декоратив ва тола берувчи ўсимликлар сифатида кенг қўлланади.

Loading...