СУККУР

СУККУР — Покистоннинг марказий қисмидаги шаҳар. Ҳинд дарёси бўйидаги текисликда жойлашган. Аҳолиси 329,1 минг киши (1998). Транспорт йўллари тугуни. Машинасозлик ва металлсозлик, ип газлама, озиқовқат саноати корхоналари, иссиқлик электр ст-яси бор. Қ. х. маҳсулотлари қайта ишланади. Ҳунармандчиликда қўлда гилам тўқилади; ёғоч ўймакорлиги, кашта тикиш, газлама, тери, металл, ониксдан бадиий буюмлар ясаш билан шуғулланилади.

Loading...