СУКРЕ

СУКРЕ — Боливиянинг расмий пойтахти, Чукисака департаментининг маъмурий маркази. Марказий Кордильера тоғлари ён бағрида, 2700 м баландликда жойлашган. Иклими тропик иқлим, янв. нинг ўртача т-раси 12°, июлники 9°, йилига ўртача 700 мм ёғин ёғади. Аҳолиси 163,5 минг киши (1997). Транспорт йўллари тугуни. Нефтни қайта ишлаш, цемент, ёғочсозлик, озиқовқат, тамаки, тўқимачилик, кўнпойабзал саноати корхоналари, иссиклик электр ст-яси мавжуд. ун-т (1624), нафис санъат, антропология ва б. музейлар бор. Шаҳарга 1538 йдаЛа Плата (испанча laplata — кумуш) номи билан индейслар қишлоғи ўрнида асос солинган. Кейинроқ Чукисака деб номланган (аймар индейслари тилида — кумуш тоғ). 1825 й. дан мустақил Боливия пойтахти. 1839 й. дан мамлакат президенти А. X. де Сукре номи билан атала бошлади. Сукреда Олий суд биноси жойлашган. Меъморий ёдгорликларидан собор (1571), Ҳукумат саройи (1892), черков ва б. сақланган.

Loading...