СУЛАЙМОНОВ Ўлжас Умарович

СУЛАЙМОНОВ Ўлжас Умарович (1936.18.5, Олмаота) — қозоқ шоири, жамоат арбоби, дипломат. Қозоқ ун-ти геология фтини (1959) ва М. Горький номидаги Адабиёт ин-тини (1961) тугатган. Қозоғистон Ёзувчилар уюшмаси бошқаруви биринчи котиби (1983 й. дан). «Крйилмисан инсонга, замин!» (1961) достони биринчи фазогир Ю. А. Гагаринта бағишланган. «Қуёшли тунлар» (1962), «Қутлуғ тонготар» (1964), «Маймун йили» (1967), «Сопол китоб» (1969) шеърий китоблари, «Оқдарё устида» (1970), «Бутун бахт» (1975), «Аз и Я» (1975) ва б. шеърий, насрий, эссэ китоблари муаллифи. Асарларида қозоқ халқи ҳаёти, Шарқ мавзуси, ҳоз. ёшлар такдири акс этган. Шеърлари фалсафийлиги, ритмик изланишларга бойлиги ва шеърий бирикмаларнинг мураккаблиги 6н ажралиб туради. Ўзбекистонга бир неча марта келган, ўзбек шоирлари билан ижодий алоқада. Айрим асарлари ўзбек тилида нашр этилган.

Лг. Арғумоклар, Т., 1976; Айланайин, Т., 1988; Аз и Я, Алмаата, 1990.

Loading...