СУЛАЙМОНОВА

СУЛАЙМОНОВА Хадича (1913.3.6, Андижон ш. — 1965.26.11, Тошкент) — ҳуқуқшунос олим. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1954), юридик фанлари д-ри (1951), проф. (1952), Ўзбекистон ФА акад. (1956). Ўзбекистон ССР МИК ҳузуридаги Совет қурилиши ва ҳуқуқи ин-тини тугатган (1935). Москва юридик ин-ти аспиранти (193941), Тошкент юридик ин-ти жиноят ҳуқуқи кафедраси ассистенти, доценти, сўнг мудири (1941—54), ин-т ректори (1954— 55). Ўрта Осиё ун-тининг юридик фти декани (1955—56). ЎзССР Адлия вазири (1956—59), ЎзССР Министрлар Совета чузуридаги Адлия комиссияси раиси (1959—64). 1964 й. дан ЎзССР Олий суди раиси. Илмий ишлари жиноят ҳуқуқи, хусусан, Ўзбекистонда ҳуқуқшунослик фанининг вужудга келиши ва ривожланиши, хотинқизлар ҳуқуқи масалаларига бағишланган. Ўзбекистон ФА Фалсафа ва ҳукуқ ин-тини (1958), республика Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд экспертизаси и. т. институтини (1959) ташкил этиш ташаббускорларидан. Тошкент ш. даги кўчалардан бирига, суд экспертизаси и. т. института (ҳоз. Республика суд экспертиза маркази)га Сулаймонова номи берилган, Тошкент юридик ин-тида Сулаймонова музейи бор.

Ас: Собрание сочинений, т. 1—3, Т., 1967 — 71.

Ад.:Ҳакимов М . X., Академик Хадича, Т., 1974.