СУЛЬФАТЛАР

СУЛЬФАТЛАРсульфат кислота тузлари. Бу кислота 2 қатор тузлар ҳосил қилади — ўртача ёки нор мал С, мас, аммоний сульфат (NH4)2 SO4 ва нордон Сульфатлар ёки гидросульфатлар, мас, натрий гидросульфат NaHSO4. Нормал Сульфатлар — асосан, рангсиз, осон кристалланадиган ва сувда эрувчан моддалар; амалий аҳамиятга эга бўлган муҳим тузлардан PbSO4, CaSO4 ва б. сувда оз эрийди, BaSO4 эса сувда эримайди. Таркибида кристаллизацион суви бўлган Сульфатлар купорослар деб аталади (мас, мис купороси CuSO45H2O). С. табиатда кенг тарқалган ва турли саноат соҳаларида хом ашё сифатида қўлланади.

Loading...