СУЛЬФИДЛАР

СУЛЬФИДЛАР — олтингугуртнинг металлар, шунингдек, металлмаслар (В, Si) билан ҳосил қилган бирикмалари. Кўпгина Сульфидлар — табиий минераллар, мас, пирит FeS2, молибденит MoS2 сфалерит ZnS. С. нинг 2 қатори бор: ўрта (нормал) — умумий формуласи Me2S, нордон (гидросульфидлар) — умумий формуласи MeHS (Me — бир валентли металл.). С. — металларга олтингугурт таъсир эттириб, оксидларни водород билан қайтариб, сульфатларни кумир иштирокида қайтариб ва б. усулларда олинади. Табиий Сульфидлар тегишли металларни олишда, сульфат кислота ишлаб чиқариш. да хом ашё ҳисобланади. Ишқорий ер металларнинг Си, шунингдек, ZnS ва CdS люминофорлар асосидир. Кўпгина металларнинг Си — яримўтказгичлар.

Loading...