СУЛҲ ШАРТНОМАСИ

СУЛҲ ШАРТНОМАСИхалқаро шартнома тури. Сулҳ шартномаси асосида уруш тўхтатилади, ҳудудий ўзгаришлар ва давлат чегаралари қайд этилади, бошқа сиёсий, ҳарбий ва иқтисодий масалалар (қўшинларни олиб чиқиб кетиш, ҳарбий асирларни қайтариш, репарациялар ва б. тўғрисида) ҳал қилинади. Сулҳ шартномаси прелиминар (дастлабки) сулҳ ёки узилкесил, умумий (урушган ҳамма давлатлар шартнома қатнашчилари ҳисобланса) сулҳ ёхуд сепарат сулҳ (урушда қатнашган давлатларнинг айримлари ўртасида шартнома тузилса) кўринишида бўлиши мумкин.

Next Article

СУМАЛАК