СУЛҲ — 1) умуман келишув, тотувлик, тинчлик;
2) урушувчи томонлар ўртасидаги ярашув. Томонларнинг келишуви билан бутун фронт бўйлаб (умумий Сулҳ) ёки унинг айрим қисмида (маҳаллий Сулҳ) ҳарбий ҳаракатлар вақтинча тўхтатилади. Умумий С. дан кейин, одатда, сулҳ шартномаси тузилади.