СУЛИ

СУЛИ (Avena) — бошоқцошларга мансуб бир йиллик ва кўп йиллик ўсимликлар туркуми; ғалла экини. 70 тури бор. 25 га якин тури Евросиё ва Шим. Америкада усади. Асосан 3 тури— экма Сули (A. sativa) мўътадил иқлимли мамлакатларда ва Византия С. си (A. byzantina С.) — Ўрта денгиз атрофи, АҚШ жан., Аргентина, Австралияда; кум Сули (A. strigosa) — Испания, Франция, Бельгияда экилади. Сули кдцимий экинлардан хисобланади, Европада мил. ав. 2минг йилликдан бошлаб экилган. Жаҳон деҳқончилигида Сули экин майдони 14,4 млн. га ни ташкил этиб, Ғарбий Европа мамлакатлари, АҚШ ва Канада, Хитойда катта майдонларда экилади, ўртача дон ҳосиддорлиги 18,1 ц/га (2000). Экма Сули иддизи попук илдиз бўлиб, яхши ривожланади, ернинг ҳайдалма қатламида жойлашади. Пояси тик ўсади. Бўйи 50—120 см. Барги 3—5 мм. Гултўплами супургисимон тарқоқ, баъзан бир ёнли, бошоқ, 2—4 гулли, баъзан бир гулли. Меваси — дон, кўпчилик навларида қобиқли (қобиқсиз шакллари ҳам бор). Сули намсевар, лекин иссиққа унча талабчан эмас. Уруғи паст ҳарорат (4—5°)да униб чиқади. Ўзидан чангланади. Ҳарорат 16—22° бўлганида яхши ривожланади.

Гуллаш даврида намлик етарли булиши керак. Сули узун кун ўсимлиги. Рўвакнинг тепа қисмида етилиши даври бошланганда, пастки қисмида гуллаш давом этади. Ўсув даври 80—110 кун. Кузда экиладиган хили бор. Сули дони таркибида ўртача 13,3% протеин, 4,7% мой, 40,1% крахмал, 13,2% клетчатка, 4,0% кул, В гуруҳи витаминлари бор. Сули донидан ҳар хил ёрмалар ва ун тайёрланади. Дони эндоспермасида липидлар кўп, шунинг учун юқори калорияли ва тўйимли ҳисобланади. Сули уни буғдой ёки жавдар унига қўшиб нон ёпишда ишлатилади. Энг қимматли ем-хашак экини хисобланади. Дони, сомони, тўпони, кўк пояси, силоси чорвачиликда молларга берилади. 1 кг сули дони тўйимлилиги 1 озуқа бирлиги сифатида қабул қилинган, 87 г ҳазм бўладиган протеин бор. Сулига азот, фосфор, калий ўғитларини қўллаш яхши самара беради, афотехнология тадбирлари арпаникцга ўхшаш. Сули фев. охири — март бошларида экилади (Ўзбекистонда кўпроқ кузда экилади). Уруғлик сарфи 100—250 кг/га. Ҳосилдорлиги 20—35 ц/ га. Ўзбекистонда кузги Сулининг Дўстлик 85 (1993), Чорвачилик и. т. ин-тида Тошкент 1, Ютуқ (1981), баҳорги Сулининг кенг баргли Ўзбекистон (1981) навлари чиқарилган ва барча вилоятлар учун р-нлаштирилган.

Ҳапима Отабоева.