СУЛТОН ҲАСАН МАСЖИДМАДРАСАСИ

СУЛТОН ҲАСАН МАСЖИДМАДРАСАСИҚоҳира (Миср)даги меъморий ёдгорлик (1356—63). Мажмуа масжид, Мадраса ва султон Ҳасан мақбарасидан иборат. Тархи 68 х 155 м. Мадраса 4 айвонли, ҳовли майд. (32×34,6 м) 4 томондан равокли айвонлар билан ўралган (девор бал. 35 м гача), айвонларнинг энг каттасида масжид хонақоҳи жойлашган. Мадрасага ҳовлининг 4 томонидаги дарвозадан кирилади. Атрофидаги ҳужралар 4 қаватли. Масжид деворлари мармар билан қопланган, полига кошин ётқизилган. Мехроб ёнидаги минбар мармардан ишланган. Мехробнинг 2 ёнида мақбарага кириладиган эшиклар бор. Эшиклардан бири олтин ва кумуш билан, макбара (21×21 м) мармар билан қопланган. Гумбаз ости бағали муқарнасли (17-а. да канта тикланган). Ҳовли ўртасидаги мармар устунли кўшк ўртасига фаввора ўрнатилган. Пештоқи (бал. 38 м) муқарнас безаклар тош ўймакорлиги ва қадама нақш билан жозибадор безатилган. Гулдастаминораси ўзига хос миллий услубда ишланган. С. Ҳ. м. м. мамлуклар ҳукмронлиги даври қурилишидан қолган, кўлами ва ҳашамдорлиги жиҳатдан энг аҳамиятли ёдгорликлардандир.

Loading...