СУЛТОН МИРҲАЙДАР МАЖМУАСИ — Касбидаги меъморий ёдгорлик (11 —16-а. лар). Саидлар авлодидан бўлган Мирҳайдар номи билан боғлиқ. Мажмуа (90×40 м) ёпиқ ва ярим очиқ бинолар, 3 ҳовлидан иборат. Кенг саҳнли жан. ҳовлидан қатор устунли масжидга (6-а. да бунёд этилган) кириб, ундан ўртадаги ҳовлига ўтилади. Ҳовлининг шим. ва шарқий томонидан қад. мақбаралар, жан. ва ғарбий томонида айвон (16-а.) жойлашган. Айвон (11,6×6,6 м) нинг ғарбий девори ёқалаб ўтган йўл шим. ҳовлига олиб боради. Ҳовлида 14— 16-а. ларга оид мармар сағаналар бор. Мақбаралар 3 хонадан иборат. Хоналар чор қиррали тахмон ва равоқларга ажратилган. Деворларидаги кичик меҳробий 3 токча оралиғида чироклар учун тутун йўли ишланган. Равоқларнинг бурчак бағаллари майда муқарнаслар билан безатилган. 1мақбара (3,3×3,3 м)да Саид амир Шамсиддинбек алҳожи Ҳайдар сағанаси сақланган. Сағана тўқ кулранг мармардан ишланган. Унда 897 ҳижрий (1491 милодий) йил қайд этилган. 2мақбара (5×5 м)да шахси номаълум 3 та сағана бор. Мақбара гумбазли, бурчакларига 5 қиррали ғиштин муқарнаслар терилган. Ўртадаги ҳовлининг шаркай томонида алоҳида қурилган Ахлибой мақбараси (4,4×4,4 м) ҳам 14-а. га оид деб тахм. қилинади. Масжиднамозгоҳ (20×9,6 м) жан. дан макбара бостирмасига туташган. Ундаги безаклар 13—19-а. ларга онддир. Масжиднинг ўрта қисми кенг қатор устунли, бош тарзи ясси пештоқли, пастак гумбазли қалқонсимон бағалларга таянган. Деворидаги токча бурчаклари равоқли, қиррали қилиб безатилган. Масжид олдидаги минора (бал. 8,5 м) эски бинолар ғиштидан қурилган (19 а. охири — 20-а. бошлари), кўриниши пастдан юқорига қараб ингичкалашиб борган, тепаси мезанали. Пастки кисми бир неча бор таъмирланган.