СУЛТОН МУҲАММАД ХАНДОН

СУЛТОН МУҲАММАД ХАНДОН (15—16-а. 2-ярми, ғирот) — хаттот, шоир, настаълиқ хати устаси. Султонали Машҳадийнннг шогирди, хуштабиат, хушчақчақликка мойил бўлгани учун «хандон» лақабини олган. Ижодини Навоийнинг шахсий кутубхонасида бошлаган. Султон Муҳаммад Хандон кўчирган қўлёзма китобларга баъзан отини ёзмаган. Хондамир хаттотни «настаълиқ хатида истеъдоди жуда зўр», деб баҳолаган. Кўплаб шогирдлар тайёрлаган. Султон Муҳаммад Хандон кўчирган Саъдийнинг «Бўстон» асари (1514, Жаъфар Султон Алқаройи мажмуасида), Ҳофизнинг «Девон»и (1519, Кобулдаги Давлат музейида ва яна бир нусхаси 1515, Британия музейида), Хусрав Деҳлавийнинг «Девон»и (1497, Ўзбекистон ФА ШИ да) ва «Қирон уссадайин» асари (1515, Британия музейида), Жомийнинг «Юсуф ва Зулайҳо» (Техрондаги Миллий кутубхонада ва бир нусхаси шахсий мажмуада), «Субхат улаброр» (1523, Техрондаги Жаъфар Султон Алқаройи мажмуасида), Навоийнинг «Девон»и (1528, Россия миллий кутубхонасида) ва б. қўлёзмалар, кўплаб қитьалари бизгача етиб келган.