СУЛТОН

СУЛТОН (араб. — ҳукмдор, подшоҳ) — 1) мусулмон давлатлари бошлиқларининг унвони. 10-а. да ислом мамлакатларида хукмдор Султон деб юритилган. Шоҳлар, хонлар ва уларнинг фарзандлари исмига С сўзи қўшиб айтилган. Рум султонлиги ҳукмдорларига Султон унвони 11 а. нинг 30й. ларидан берила бошланган. Мазкур унвонни 1-бўлиб салжуқийлардан бўлган Тўғрулбек 1038 й. да олган ва бу унвон 1055 й. Бағдод забт этилганидан сўнг халифа томонидан эътироф этилган. Усмонли турк ҳукмдорлари, Хоразмшохлар, Ғазнавийлар сингари мустақил давлат ҳукмдорлари ҳам Султон атамаси билан ифодаланган. Мўғул истилосидан кейин Чингизхон хонадонининг ҳар бир вакили Султон деб аталган. Темурийлар салтанатида ҳам кенг истеъмолда бўлган. Шайбонийларда Султон ҳукмдорлар, сулола вакилларига берилган. Жан. Арабистон ва Ғарбий Африкадаги йирик мулкдорлар, баъзи қабила бошликлари, Ҳиндистон ва Индонезиядаги айрим ҳокимлар Султон деб номланган. Марокашда 1957 й. гача, Туркияда 1922 й. гача амалда бўлган;

2) киши исмининг таркибий қисми. Мас, Султон Санжар, Султон Боязид, Султон Муҳаммад, Халил Султон, Руқия Султон ва б.

Ад.: Петросян Ю. А., Османская империя, Могуҳество и гибель, М., 1990.

Loading...