СУЛТОНИЯ

СУЛТОНИЯ — Эронда ҳукмронлик қилган Ҳулокуийлар давлати пойтахти (14-а.). Шаҳар қурилиши аҒгхонлардан султон Арғун даврида (1284—91) бошланиб, Ўлжойтухон хукмронлиги вақтида (1304—16) якунланган. Султония бешта муҳим карвон йўллари тугашган ерда жойлашгани туфайли 14-а. да унинг аҳамияти кучайган. Амир Темур Яқин ва Ўрта Шарққа юришлари чоғида Султонияда қароргоҳ қурган. Мирзо Улуғбек шу шаҳарда туғилган. Ҳоз. С. Эроннинг шим. ғарбида Занжон ва Қазвин ш. лари оралиғида жойлашган шаҳар.

Ад.: Низомиддин Шомий , Зафарнома, Т., 1996.

Loading...