СУЛТОНОВ Мўмин Маннопович

СУЛТОНОВ Мўмин Маннопович (1947.10.2, Тошкент) — ганчкор уста, Ўзбекистон халқустаси (2000). Тошкент политехника ин-ти меъморлик фтини тугатган (1971). 1961 й. дан Тошкент амалий санъат ижодий экспериментал к-тида ганчкор уста. 1973 й. дан «Устазода» бирлашмасида ижодий раҳбар. Уста Маҳмуд Усмоновнинг шогирди. Султонов шогирдлари билан Навоий хайкали гумбаз ости безаклари, Темурийлар тарихи давлат музейи, Туркистон саройи, Тошкент ш. ҳокимияти, Ўзбек миллий академик драма театри, Ўзбекистон консерваторияси, Германиядаги Ўзбекистон элчихонаси, Малайзиядаги Бутунжаҳон ислом музейи бинолари ва б. иншоотларнинг ганчкори безакларини яратган.

Loading...