СУЛТОНОВ Жўрахон (1903.29.1 Марғилон — 1965.19.10) — хонанда, бастакор, Ўзбекистон халқ ҳофизи (1939). Кенг диапазонли, кучли, юмшоқ хирилдоқ ва дардли овоз соҳиби. Хонандалик сабокларини илк бор отасидан олган, кейинчалик Мадали хрфиздан ялла йўлларини, Болтабой Ражабов, Маматбува Сатторовлардан катта ашула, Содирхон ҳофиз, Мулла Тўйчи ҳофизлардан мақом йўлларини ўзлаштирган. Дастлаб халқ тўйсайиллари, чойхоналарда хизмат қилган. 1926 й. дан М. Қориёқубов раҳбарлигидаги Ўзбек давлат концертэтнофафик труппасига катнашган. Марғилон (1928—32) ва Тошкент (1932—36 ва 1940—58) театрларида, Ўзбек давлат филармонияси (1936—39), Ўзбекистон радиоқўмитаси (1950—58) да яккахон хонанда. Мукимий театрида Парфи ҳофиз («Тоҳир ва Зуҳра»), Норқўзи («Нурхон») каби ролларни ҳам ижро этган.
С халқ орасида «катта ашула пири» номини олган, шунингдек, яллалар устаси, аскиячи сифатида ҳам танилган. Шогирди М. Узоқов билан 25 йилдан opтик, ҳамнафаслик қилиб, ўзига хос талқин йўлини яратган. Репертуаридан «Ушшоқ» ва «Содирхон Ушшоғи», «Дугоҳ Ҳусайн», «Беш парда Сувора» ва «Савти Сувора», «Ҳануз», «Чор зарб», «Чаман ялла» каби мумтоз ашула ва яллалар, «Боғ аро», «Шафоат», «Хайрул башар», «Отга миндим» ва б. катта ашулалар урин олган. У ўзбек халқ куй ва усуллари асосида бир қанча ашулалар ижод қилган. «Найлайин», «Ўлмасун» (Навоий), «Келинг, эй аҳбоблар» (Фурқат), «Бир қадаҳ» (Чустий), «Мубталоман» (С. Абдулла), «Минг қадам» (Ҳабибий), «Бир келсин», «Эй дилбари жононим», «Оҳким» каби катта ашулаларни чолғу жўрлигида ижро этиб янги услуб яратган. Султонов ижролари Ўзбекистон радиоси ва Санъатшунослик ин-ти фоножамгармаларида сақланмоқда, бир неча граммпластинка, аудиокассета ва компакт дискларга ёзилган. Вафотидан сўнг «Буюк хизматлари учун» ордени билан мукофотланган (2000). 1997 й. дан Марғилонда Султонов ва М. Узоқовлар номидаги Республика хонандалар танлови ўтказилмоқда.