СУЛТОНОВ Абдураҳмон (1946.18.10, Тошкент) — ганчкор уста, меъмор, Ўзбекистон халқ устаси (2001). Тошкент политехника ин-тининг меъморлик фтини тугатган (1970). Султонов иш фаолиятини Тошкент амалий санъат ижодий экспериментал к-тида ганчкорликдан бошлаган. Уста Маҳмуд Усмоновнинг шогирди. Тошкент метрополитени («Мустақиллик», «Ҳамза» ва б.) бекатлари, «Ўзбекистон» меҳмонхонаси, «Зарафшон» ресторани, Тошкент оперетта театри, «Ўзбекистан» санаторийси (Сочи), Миллий боғдаги Навоий ҳайкали гумбази остидаги безаклар, Туркистон саройи, Темурийлар тарихи давлат музейи (бинонинг ташқи устунлари), Германиядаги Ўзбекистон элчихонаси ва б. учун яратган нафис ганч ўймакорлиги асарлари юксак майорат билан ишланган. «Дўстлик» ордени билан мукофотланган (1997).
Уста Абдурахмон Султонов.