СУЛТОНОВ Хайридлин Мадриддинович

СУЛТОНОВ Хайридлин Мадриддинович (1956.15.1, Тошкент вилояти Қибрай тумани Тузел қишлоғи) — ёзувчи, публицист. Тошкент ун-тининг журналистика фтини тугатган (1978). «Гулистон» (1974—80) ва «Ёшлик» (1982—85) журналиларида адабий ходим, бўлим мудири, Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриётида муҳаррир (1980— 82), бош муҳаррир (1985-93). 1993 й. дан Ўзбекистон Республикаси Президенти девонида масъул ходим, 2001 й. дан Президентнинг Давлат маслаҳатчиси.

Султонов ўзининг очерк, ҳикоя ва қиссаларида, асосан, замондошлари ҳаётига мурожаат этиб, уларнинг руҳий оламидаги инсоний гўзалликни, содда, покиза, меҳнаткаш кишиларнинг яхлит образларини яратган. Султонов тарихий мавзуларга ҳам мурожаат этиб, Навоий, Улуғбек, Бобур, Абдулла Қодирийга бағишланган асарлар езди («Бобурнинг тушлари», қисса ва хикоялар). Бобур номидаги Халқаро илмий экспедиция аъзолари билан бирга қилган сафари таассуротлари асосида эса «Бобурийнома» маърифий романини яратди. Султонов мазкур асари билан ўзбек адабиётида маърифий роман жанрини бошлаб берди. Асарлари нафис лиризм, тасвир маданияти, тилининг майин, ширали ва рангинлиги билан ажралиб туради. Султонов драматургия ва кинодраматургия соҳаларида ҳам қалам тебратиб, «Чангак», Абдулла Қодирийга бағишланган «Мозийдан бир саҳифа» видеофильмлари, шунингдек, ёзувчининг романи асосида кўп серияли «Меҳробдан чаён» видеофильми сценарийсини яратди. Унинг «Тушларимда кўриб йиғлайман» ва «Ёзнинг ёлғиз ёдгори» сценарийлари асосида бадиий фильмлар суратга олинган. «Сарҳовузнинг бўйларида» (1992) пьесаси муаллифи. А. СентЭкзюпери, Ю. Нагибин ва В. Шукшиннинг ҳикоя ҳамда қиссаларини ўзбек тилига таржима қилган. Иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси депутата. «Шуҳрат» медали (1996), «Меҳнат шуҳрати» ордени билан мукофотланган (2003).