СУМАТРА

СУМАТРА — Малай архипелагининг ғарбий қисмидаги орол, Катта Зонд о. лари гуруҳида. Экваторнинг ҳар икки томонида жойлашган. Индонезия ҳудуди. Майд. 435 минг км2. Малай архипелагида катталиги бўйича Калимантан о. дан кейин 2ўринда. Суматранинг атрофида майда орол кўп. Ғарбий қисмининг рельефи тоғли; балчикли вулканлар, гранитли гумбазлар, тектоник ботиқлар, карстли ясситоғликлар бор. Энг баланд жойи 3800 м. Шарқий қисми ботқокли аллювиал текислик. Иклими экваториал, сернам иқлим. Ўртача ойлик тра текисликларда 25—27°. Йиллик ёғин 1500 — 3000 мм, тоғларда 4000 мм дан зиёд. Даре ва кўл кўп. Текисликлар тропик ўрмонлар, соҳил қисми мангра чакалакзорлари билан крпланган. Тоғларда доим яшил дуб, каштан, лавр, игна баргли дарахтлар усади. Фойдали казилмалардан нефть, табиий газ, кўмир қазиб олинади. Асосий қишлоқ хўжалиги. экини — шоли. Каучукли дарахтлар, кокос пальмаси, кофе, чой плантациялари бор. Балиқовланади. 17-а. гача Суматра ҳудудида мустақил давлатлар бўлган. 17-а. дан 20-а. бошларигача голланд мустамлакачиларига тобе бўлган. Индонезия Республикаси ташкил топгач, Суматра унинг таркибига қўшилди.

Prev Article

СУЛҲ

Next Article

СУМБУЛ