СУМГАИТ

СУМГАИТОзарбайжон Республикасидаги шаҳар (1949 й. дан). Апшерон я. о. нинг шим. ғарбий соҳилида. Бокуцан 35 км. Т. й. станцияси. Аҳолиси 273,2 минг киши (1997). Сумгаит 1949 й. да кимё ва металлургия саноатининг ривожланиши муносабати билан кичкинакишлоқўрнида вужудга келган. Сумгаит саноат моллари ишлаб чиқариш. ҳажми бўйича республикада 2ўринда (Бокудан кейин) туради. Саноатининг етакчи тармоклари: кимё (органик синтез, «Химпром» ишлаб чиқариш. бирлашмалари) ва металлургия саноатлари (трубопрокат, алюминий з-длари). Қурилиш материаллари саноати (полимер курилиш материаллари, уйсозлик ктлари, темирбетон буюмлари ва дераза ойнаси з-длари), машинасозлик (компрессор з-ди), енгил (устки трикотаж ф-каси), озиқовқат саноатлари корхоналари, иссиклик электр ст-ялари ишлаб турибди. Озарбайжон нефть ва кимё инти филиали, шаҳар тарихи музейи, театр фаолият кўрсатади.