СУМИ

СУМИ — Украинадаги шаҳар, Суми вилояти маркази. Псёл дарёси бўйида. Харьков — Ворожба йўналишидаги т. й. станцияси. Аэропорт бор. Аҳолиси 293,1 минг киши (2001). Сумига 1652 й. да асос солинган. 1658—1765 й. ларда Суми слободасининг маркази. Суми 1765 й. дан Суми провинциясининг маркази. 1780 й. дан Харьков ноиблигининг уезд шаҳри. 19-а. охири — 20-а. бошларида шаҳарда металлсозлик, машинасозлик, шакарканд корхоналари қурилди. 1939 й. да Суми вилояти маркази.

Суми — Украинанинг муҳим саноат маркази. Саноатининг етакчи тармоклари: машинасозлик («Насосэнергомаш» ишлаб чиқариш. бирлашмаси, оғир компрессор, чўян қуйиш, электрон микроскоплар, «Сумсельмаш» з-длари), кимё (фосфат ўғитлар, кислота ишлаб чикарилади), озиқовқат (шакарқанд, ликёрарақ, сут з-длари, гўшт к-ти), енгил (мовут, тикувчилик, пойабзал ф-калари) саноатлари. Қурилиш к-ти, мебель з-ди бор.

Сумида педагогика инти, Харьков политехника ин-тининг филиали, ўрта махсус билим юртлари, театрлар, ўлкашунослик, бадиийдекоратив санъат музейлари, филармония мавжуд. Меъморий ёдгорликлардан Воскресение (1703), Ильинская (1836) черковлари, СпасПреображение собори (1776) сақланган.

Loading...