СУНБУЛА

СУНБУЛА (араб.) — 1) зодиакка тегишли 12 та юлдуз туркумларидан бири; Вероника сочлари, Ҳўкизбоқар, Илон, Мезон, Гидра, Қарға ва Асад юлдуз туркумлари орасида жойлашган; энг равшан юлдузи 1юлдуз катталигидаги Спика юлдузидир. Сунбула юлдуз туркумида кузги тенгкунлик нуқтаси жойлашган. Қуёш С. туркумида сент. ойида бўлади. Ўзбекистонда баҳор ва эрта ёзда (Ер шарининг шим. кенгликларида) кўринади; 2) шамсия йил ҳисобида олтинчи ойнинг номи. 22 августдан 21 сент. гача бўлган даврга тўғри келади.

Loading...