СУПЕРФОСФАТ

СУПЕРФОСФАТ, (СаН2РО4) 2 H2OҚSO4 (эркин Н3РО4 аралашмали) — асосий фосфорли ўғит. Табиий фосфатлардан (апатит ва фосфоритдан) ёки аппатит концентратидан сульфат кислота билан ишлаб олинади. Саноатда бир неча хил Суперфосфат ишлаб чикарилади. Кукун (оддий) Суперфосфат — тез таъсир қилувчи, деярли муштланмайдиган, резина ҳиди келадиган кулрангоқ унсимон универсал ўғит. 19,5% фосфат ангидрид бўлган олий нави ва 18% фосфат ангидрид бўлган биринчи нави ишлаб чикарилади. Донадор Суперфосфат кукун Суперфосфатни донадорлаш ва қуритиш йўли билан олинади. Физик хусусиятлари яхши, сақланганда муштлашиб қолмайди. Донадорлар намлиги 2 — 4% (кукун Суперфосфат ники 12—13%). Таркибидаги эркин кислота 2,5—1% бўлгани учун ўзлаштириладиган фосфор (19,5% дан кам эмас) кукун Суперфосфатга кэраганда бирмунча ортиқ. Қоратов фосфоритидан олинган донадор Суперфосфат таркибида камида 14% Р2О5 ва купи билан 2,5% эркин кислота бўлади.

Аммонийлашган Суперфосфат суперфосфатни сувсиз аммиак, аммиакли эритма ёки аммиакатлар . билан тўйинтириб олинади. Унинг таркиби киритилган аммиак миқдорига боғлиқ. Аммиак кам дозада бўлганда Суперфосфатнинг эркин кислотаси (Н3РО4) билан моноаммонийфосфат (NH4H2PO4) ҳосил қилади, ўғитда сувда эрувчи Р2О5 микдори камаймайди. Аммиак кўп миқдорда киритилганда моноаммонийфосфат ва цитратда эртувчан дикальцийфосфат ҳосил бўлади, яъни сувда эрувчан Р2О5 микдори камаяди. Яхши физик хусусиятларга эга; намланмайди, муштлашиб крлмайди, сочилувчан, идиш ва қишлоқ хўжалиги. машиналарининг металл қисмларини емирадиган эркин кислотадан холи. Нисбатан юқори самаралиги билан ажралиб туради. Қўш С. — апатит концентратини фосфат кта билан ишлаб олинадиган концентрланган фосфорли ўғит. Р2О5 микдори 44—46%. Марганецли Суперфосфат таркибида 14—19,5% Р2О5 дан ташкари 1,5—2,5% марганец бўлади, борли Суперфосфатда 0,1—0,3% бор ва молибден л и С. да 0,1% молибден бўлади.

Дунёда ишлаб чиқариладиган фосфорли ўғитларнинг ярмига яқини Суперфосфатга тўғри келади. Суперфосфатни ҳамма типдаги тупроқларда ҳар хил усуллар билан хамма экинларга қўллаш мумкин.

Суғорма деҳқончиликда қўпроқ аммонийлашган С, шунингдек, аммофос қўлланилади, бу ўғитларнинг асосий қисми кузги шудгорда, қолгани ўсувгуллаш фазасида солинади.

Ад.: Набиев М. Н., Азотнокислотная переработка фосфатов, т. 1—2, Т., 1976; Вишняков А. А., Фосфорные удобрения из каратауских, гулиобских и других фосфоритов, Т., 1972.

Рисқивой Ёқубов.

Loading...