СУР

СУР — 1) очиқ ҳавода сояда осиб қўйиб ёки дудлаб қуритилган, қоқи қилинган гўшт, балиқ ва ҳ. к. ;

2) қизилга мойил, оч жигарранг, қоракўл тери тури. Сур тери ранг-баранг товланади. Унинг гулини ҳосил қиладиган ҳар бир жун икки, уч ва ҳатто, тўрт тусда: таг қисми учига нисбатан қора ёки қорамтир, тўқ жигарранг; учи кумушеимон оқ, тилласимон сариқ ёки оч кўк, бронза, каҳрабо, гавҳар ва б. рангда бўлади. С терининг қора Сур (жунининг таг қисми қора, учи кумушеимон; унча қадрланмайди); кумуш С. (жунининг таг қисми қора, учи кумушеимон оқиш ёки кумушеимон оч сариқ, жуда қадрланади); тилла Сур (жунининг таг қисми қорақўнғир ёки жигарранг, учи эса тилласимон сариқ; яхши кадрланади); оч тилла Сур (жунининг таг қисми оч жигарранг, учи оч тилла ранг, тилла Сурга нисбатан паст кддрланади) ва б. турлари бор. Крракалпоғистон Республикаси, Кашқадарё, Навоий, Сурхондарё, Хоразм вилоятларидаги наелчилик хужаликларида сур қоракўл қўйларни чатиштириш йўли билан оқ олтин С, бронза С, оч пушти С, антика С, шамчироқ С, пўлат С. терилари етиштирилган.

Loading...