СУРАКАРТА

СУРАКАРТА (Соло) (Surakarta, Solo) — Ява о. (Индонезия)даги султонлик (1743—1950). Матарам султонлигининг шим. қисмини голланд мустамлакачилари босиб олгач, унинг марказий ва жан. қисмида барпо этилган. Маркази — Соло дарёси бўйида жойлашган Суракарта ш. 1812 й. голланд мустамлакачилари Суракартада ўз назоратларини ўрнатганлар. 1942—45 й. ларда султонлик япон қўшинлари томонидан босиб олинган. Суракарта расман 1950 й. гача мавжуд бўлган, сўнгра Индонезия республикасининг Марказий Ява вилояти таркибига кирган.

Loading...