СУРАПАТИ

СУРАПАТИ (Surapati) (? 1706) Индонезия миллий қаҳрамони, Ява о. да голланд мустамлакачиларига карши ҳаракат раҳбари (17-а. нинг 80й. лари — 18-а. нинг бошлари). Жакартадаги бир голланд савдогарининг қули бўлган. Ғарбий Явага қочиб, голландларга қарши курашаётган партизан отрядларидан бирининг командири бўлган, кейинчалик, Голландия ОстИндия компаниясида хизмат килган. Голланд офицерларининг таҳқирига чидамай, ўрмонга қочган. Матарам султони хизматига кирган (1685) ва пойтахт Картасургага уни қўлга тушириш учун келган голланд отряди устидан ғалаба қозонган. Шундан кейин Шарқий Явада мустақил давлат тузган. 1705 й. да голландларга карши урушда иштирок этган. 1706 й. каттиқ яраланиб, вафот этган. Бангил қалъасини мудофаа қилишда Сурапатининг ўғиллари голландларга карши курашганлар (1719 й. гача). Давлат барҳам топгач, Сурапати авлодлари Шарқий Явада 18-а. нинг 60й. ларигача партизанлик курашини давом эттиришган.