СУРЕНОТА

СУРЕНОТА — Ғарбий Тяньшан тоғ системасига кирадиган тизма. Тошкент вилоятининг шим. шарқида. Оқсоқотасой билан Паркентсойнинг сувайирғичи. Ўртача бал. 1800 м, уз. 13 км. Альп бурмаланишида палахсаланиб кўтарилган. Палеозойнинг гранит, порфирит, оҳактошларидан тузилган. Ёзи илиқ, июлнинг ўртача т-раси 23° — 26°, янв. ники — Г, —3°. Йиллик ёғин 600—800 мм. Тизма ён бағирларидан бир қанча сойлар оқиб тушади. 1300 м баландликкача эфемерлар усади, юқорирокда (1300—2000 м) сийрак арчазорлар учрайди. Тизманинг юқори қисми альп ўтлокларидан иборат. Суренота ён бағирлари ёзги яйлов. Тоғ этакларидан темир рудаси кони топилган.

Loading...