СУРМА (туркча вьггпе, лот. Stibium) , Sb — Менделеев даврий системасининг V гуруҳига мансуб кимёвий элемент. Тартиб раками 51, ат. м. 121,25. Табиий Сурма 2 та баркарор изотопдан иборат. 121Sb (57,25%) ва 124Sb(42,75%). С. нинг сунъий изотопларидан муҳимлари 122Sb(T1/2қ 2,8 кун), l23Sb(T]Ғ2қ 60,2 кун) ва 125Sb(T|Ғ2қ 2 й.).
Сурма жуда қадимдан маълум. Шарқ мамлакатларида милоддан 3000 й. аввал Сдан турли идишлар ясашган. Қад. Мисрда мил. ав. 19-а. да сурма ялтироғи (табиий) mesten ёки stem номи билан қошни бўяшда қўлланган. С. Ер пўстининг масса жиҳатидан 410~5% ини ташкил қилади. Сурма кристалл ва аморф шаклларда бўлади. Кристалл ҳолдаги Сурма оддий шароитда барқарор бўлиб, кумуш каби оқ, ялтироқ, мўрт металл. Суюкланиш т-раси 630,5°, қайнаш т-раси 1640Қ5°, зичлиги 6,69 г/см3. Бирикмаларда Қ5, Қ3 ва —3 валентли. Сурма ҳавода қиздирилса, амфотер Сурма (III)оксид Sb2O3 га айланади. Сурманинг кислотали хоссаларини намоён қиладиган оксиди — Sb2O5 (антимонат ангидрид) ҳам маълум.
Сурма техникада қотишма ва бирикмалар (200 дан ортиқ қотишма таркибига қўшилади) ҳолида кўп ишлатилади, чунки Сурма қўшилган металлнинг қаттиқлиги ортади, қийин оксидланади. С қотишмаларидан муҳимлари — қаттиқ қўрғошин «гартблей», босмахона қотишмалари, баббитлар. С. нинг алюминий, галлий, индий билан ҳосил қилган қотишмалари яримўтказгичлар ишлаб чиқариш. да қўлланади. Ўсимликларда (100 г қуруқ модда ҳисобида) 0,06 мг, денгиз ҳайвонларида 0,02 мг, қуруқликда яшайдиган ҳайвонларда 0,0006 мг С бўлади. Сурма одам ва ҳайвон организмига нафас йўллари ёки меъдаичак орқали киради. Сурманинг биологик аҳамияти тўлиқ ўрганилган эмас. Тиббиётда Сурма лейшманиоз ва баъзи гельминтоз (мас, шистосоматоз)ни даволашда қўлланади. Сурма ва унинг қотишмалари заҳарли. Сдан кучли заҳарланганда юқори нафас йўлларининг шиллиқ пардалари, кўз ва тери зарарланади. Сдан захарланишдан сақланиш учун С ишлаб чиқариш. жараёнлари механизациялаштирилиши, бино яхши шамоллатилиши лозим.
Сурма бирикмалари. Сурма водород билан рангсиз, бадбўй, ўта заҳарли газ — С. гидрид SbH2 (стибин) ҳосил қилади. Суюқланиш т-раси — 88,5°, қайнаш т-раси 17°, зичлиги 2,2 г/см3 ( — 17° да, суток, ҳолатда). Сурма қотишмаларига (рухли ёки магнийли) суюлтирилган кислоталар таъсир эттириб ёки Sb2O5 ни юқори босим остида атомар водород билан кайтариб олинади. гача қиздирилса ўзидан олтингугурт чиқариб, Sb2S, га айланади. Резина саноатида каучукни вулканизация қилишда ишлатилади.
Ад.: Парпиев Н. А., Муфтахов А. Г., Раҳимов Ҳ. Р., Анорганик кимё, Т., 2003; Ахмеров Қ., Жалилов А., Сайфутдинов Р., Умумий ва анорганик кимё, Т., 2003.
Қудрат Ахмеров.