СУРНАЙ

СУРНАЙ (форс, сур — тўй, байрам ва най; тўйда чалинадиган най) — пуфламатилчали мусиқа чолғу асбоби. Ўзбек, тожик, уйғур ва б. халқларда кенг тарқалган профессионал созлардан. Асосий танаси 400—550 мм узунликдаги мевали дарахт (ўрик, тут, ёнғоқ) ёғочидан, ички томони цилиндр, баъзида конус шаклида, карнайчаси кенгайтирилган ҳолда ясалади. Бармоқ билан босиладиган 8 та тешиги бор: 7 таси юза (устки), 1 таси орка (пастки) томонида жойлашган. Сурнайнинг тилчаси (найпачоқ, дудик) оддий қамишдан пачокланиб ип билан қаттиқ бўғилиб, бирбирига қапиштириб ясалади ва (милнил)ига кийгизилади. Мил чолғу танасига ўрнатилган бачка (форс, бача — бола сўзидан; С. нинг танасига нисбатан бошқача ёғочдан ишланган цилиндр)га кийгизилади. Милга эса ижрочи лабига тиралиб, унинг нафасини ташқарига чиқишидан муҳофазалаб турадиган эллипс шаклидаги (ҳайвон шохи, суяк, садаф ёки металлдан ишланган) ҳалқа — садаф ўрнатилади. Сурнай диапазони бир ярим — икки октавани ташкил этади (cisd дан h3c3 гача ва ундан юқори). Сурнайнинг товуши жарангдор, кучли ва жуда ўткир. Фарғона, Андижон, Тошкентда Сурнайнинг мензураси (ички тешиги диаметри) кенгроқ бўлганлиги сабабли товуши майинроқ ва нолали, Хоразм Си товуши кескин ва чийилдоқ. Сурнайда товуш ҳосил қилиш мураккаб бўлиб, созанданинг узлуксиз нафас олиш жараёнига асосланади. Мазкур ижро тури Ўзбекистонда «қайтарма нафас» (Хоразмда «дам айлантириш») дейилади. Бунда ижрочи лунжини шиширган ҳолда захира ҳавони оғзида сақлайди ва бурундан нафас олаётган пайтида захирадаги хавони чакка мушаклари ёрдамида сурнай найчасига йўллайди. Натижада Сурнайга ҳаво юборилишида товуш узилишига йўл қўйилмайди.

Ўзбекистонда Сурнай ижрочилигида, асосан, 2 (ФарғонаТошкент ва Хоразм) йўналиши машҳур бўлиб, бир неча маҳаллий марказлар мавжуд бўлган; Андижон (Булоқбоши)дан Ҳожимат меҳтар, Рустам меҳтар Юсуфализода, Ашурали меҳтар, О. Рустамов ва б., Фарғонадан Отажон сурнайчи, Қўқондан Ҳамроқул сурнайчи, Аҳмаджон қўшнай Умрзоқов ва б., Тошкентдан Убайдуллаевлар, Мирзаевлар, Собировлар сулолалари ва б., Хивадан Сариқ меҳтар, Бобожон сурнайчи, Худойберган Қурбон, кейинги пайтда Й. Тожиев, М. Матёқубов ва б. танилган. Сурнай карнай, ноғора ёки доира жўрлигида оммавийлашган махсус ансамблни ташкил қилиб, миллий анъанавий томошаларда, («Сурнай ёрёри»), дорбоз, қўғирчоқбоз ўйинларида («Дучава», «Дор ўйин», «Уфарлар», Хоразмда «Қум пишиғи», «Тўрғай», «Зувоний», «Ротолло» ва б.), турли маросим, йиғин ва сайилларда, рақсларда («Шодиёна», «Катта ўйин», «Дилхирож», «Танавор», «Муножот», Хоразмда «Оразибон», «Норимнорим», «Елпасаланди» ва, айниқса, «Сурнай лазгиси») кенг қўлланилади. Сурнай якканавоз чолғу сифатида ҳам машҳур. Ижро имкониятларининг бойлиги ва ўзига хос хусусиятларга эгалиги туфайли унда чалинадиган куйлар алоҳида ажралиб туради. Шашмакрмдаги Бузрук, Наво, Дугоҳ, Сегоҳ, Ироқ мақомлари шўъбалари асосида яратилган сурнай йўллари «Сурнай Бузруги», «Сурнай Навоси», «Сурнай Орази», «Сурнай Дугоҳи» (савт ва уфари билан) ғоят севимлидир. «Мушкилоти Сегоҳ ва Уфари», «Сурнай Ироғи» каби куйларнинг кўпчилиги йирик туркумли асарлардир. Айниқса, Наво мақомининг С йўллари кенг тарқалган бўлиб, асосан, никоҳ тўйларида ижро этилади. Хоразмда Сурнай учун махсус С мақомлари мавжуд бўлиб, улар Танбур чизиғиаа ўз аксини топган («Мухаммаси Рост», Наво мақомидан «Пешрав занжири», «Уфари Наво» ва б.), lily ерда, шунингдек, мақом йўллари негизида яратилган мумтоз куйлари ҳам машҳур («Надрамаддин», «Бироллайим» ва б.). С. ҳозирда анъанавий ва баъзи миллий эстрада ансамбллари, халқ чолғу асбоблари оркестрларида ишлатилмоқда. Ўзбекистон композиторларидан А. Козловский («Лола» сюитаси), Сайфи Жалил (1симфонияси), М. Тожиев (4 ва б. симфониялари) ва б. С. нинг ўзига хос тембрини симфоник оркестри воситалари ёрдамида етук бадиий мавкеда ифода этганлар. Сурнайга яқин созлар Кавказ (озарбайжон, арман ва б.) халқлари ва туркларда зурна, Хитойда сона, Ҳиндистонда шехнай деб аталади.

Ботир Матёқубов.

Prev Article

СУРМА

Next Article

СУРОН