СУРХОН

СУРХОН 142 — серҳосил помидор нави. Ўзбекистон сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик ин-тининг Сурхондарё таянч пунктида навлараро чатиштириш усули билан яратилган (М. X. Аромов, В. Ф. Пивоваров, Л. Жўраева, Н. П. Черемушкина; 1991). Пояси бақувват, кам шохланган, бал. 100—155 см, сербарг, барг тузилиши картошка баргига ўхшаш. Меваси йирик (120—130 г), юмалоқ, яссиюмалоқ, текис, қизил. Таркибида 5,8% қуруқ модда бор. Кўчати уруғдан униб чиққанидан ҳосил пишишига қадар вегетация даври 110 — 115 кун. Асосан, парникларда етиштирилган ва пикировка қилиб ўстирилган кўчатлари далага 10—25 апр. да экилади (ўртаги ва кечки муддатларда 1июлгача экиш мумкин). Гуллаганидан кейин ҳосили 50—55 кунда пишади. Ҳосилдорлиги 450—500 ц/ га. 1994 й. да Сурхондарё, Бухоро ва Тошкент вилоятлари учун р-нлаштирилган.

Loading...