СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ

СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ — ЎзР таркибидаги вилоят. 1941 й. 6 мартда ташкил этилган (1925 й. 29 июндан Сурхондарё окрути бўлган). 1960 й. 25 янв. да Қашқадарё вилояти билан қўшилган. 1964 й. фев. да қайтадан ташкил қилинди. Республиканинг жан. шарқида, СурхонШеробод водийсида жойлашган. Жан. дан Амударё бўйлаб Афғонистон, шим., шим. шарқ ва шарқдан Тожикистон, жан. ғарбдан Туркманистон, шим. ғарбдан Қашқадарё вилояти билан чегарадош. Майд. 20,1 минг км2. Аҳолиси 1874,7 минг киши (2004). Таркибида 14 қишлоқ тумани (Ангор, Бандихон, Бойсун, Денов, Жарқўрғон, Музработ, Олтинсой, Сариосиё, Термиз, Узун, Шеробод, Шўрчи, Қизириқ, Кумқўрғон), 8 шаҳар (Бойсун, Денов, Жарқўрғон, Термиз, Шарғун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон), 7 шаҳарча (Ангор, Дўстлик, Какайди, Сариосиё, Сариқ, Элбаён бекати, Ҳуррият), 114 қишлоқ фуқаролар йиғини бор (2004). Маркази — Термиз ш.

Табиати. Св. рельефи тог ва текисликлардан иборат, шим. дан жанубга қияланиб ва кенгайиб боради. Тоғлардан оқиб тушадиган кўпданкўп дарё ва сойлар дара ҳосил қилган. Сурхондарё ва Шерободдарё оқиб ўтадиган текислик шим., ғарб ва шарқдан баланд Ҳисор тизмаси (энг баланд жойи 4643 м) ва унинг тармоқлари (Бойсунтоғ, Кўҳитангтоғ, Боботоғ) билан ўралган. Тоғлар, асосан, юқори палеозой ва мезозой даврлари жинсларидан, текислик қисми эса тўртламчи давр ётқизиклардан таркиб топган. Бу ерда неотектоника жараёнлари давом этмоқда: теварак атрофдаги тоғлар кўтарилиб, ботик, чўкиб бормоқда. Тоғлар билан текислик орасида адир ва тоғ олди зонаси жойлашган. Тоғлар шим. совуқ ҳаво оқимларини тўсиб туриши натижасида субтропик ўсимликлар ўстириш учун қулай иқлим шароити вужудга келган. Тоғ зонаси ва адирларда, асосан, галла етиштирилади, чорва учун ёзги яйлов. Мутлақ бал. 300—500 м бўлган СурхонШеробод текислигида пахта экилади, боғ токзорлар барпо қилинган. Жан. қисми кенг қумликлар билан қопланган. Фойдали қазилмалардан нефть ва газ (Ховдоғ, Какайди, Лалмикор, Амударё бўйи текисликлари), тошкўмир (Шарғун, Ҳисор, Бойсун, Кўҳитанг тоғларининг этаклари), полиметалл (Сангардак), ош тузи (Хўжаикон) конлари бор. Гипс, гранит, аргиллит каби қурилиш материаллари, минерал сувли булоқ кўп. Текислик қисмининг иқлими қуруқ субтропик. Ёзи жазирама иссиқ ва узоқ, қиши илиқ ва қисқа. Йиллик ўртача тра 16°—18°. Июлнинг ўртача т-раси 28°. —32°, янв. ники 2,8°—3,6°. Ўзбекистонда энг иссиқ тра ҳам шу вилоят ҳудудида кузатилган (1914 й. 21 июнда Термизда 49,5° иссиқ бўлган). Баъзи йиллари қиш анча совуқ (—20° ва ҳатто ундан ҳам паст). Йил давомида булутсиз кунларнинг кўп бўлиши ва қуёш нурининг тик тушиши эффектив тралар йиғиндиси юқори бўлишига олиб келади. 10° дан юқори трали кунлар текислик қисмида 290 — 320 кун давом этади. Бу эса вилоятда энг иссиқсевар экинлар (шакарқамиш, ингичка толали пахта) ва мевалар етиштиришга имкон беради. Вилоят тоғлар орасидаги берк ботикда жойлашганидан бу ерда ёғин кам. Вилоятнинг жан. текисликларида йилига 130 — 140 мм, Ҳисор тоғлари ён бағирларида 445—625 мм ёғин ёғади. Ёғиннинг асосий қисми қиш ва баҳорда тушади. Ғарбий, жан. ғарбий ва шим. шарқий шамоллар кўп эсади. Вилоятнинг жан. шарқий қисмида эсадиган Афғон шамоли иқлимга салбий таъсир этади. Вилоятнинг асосий сув артериялари — Сурхондарё ва Шерободдарё ҳамда уларнинг Қоратоғдарё, Тўполондарё, Сангардакдарё, Хўжаипок каби ирмоқлари. Тоғ қор ва музликларидан, ёғиндан тўйинадиган бу дарёлар вилоят ҳудудининг шим. қисми, тоғ ва тог олди зоналаринигина сув билан таъминлай олади, жан. даги кенг текисликларда доимий сув танқислиги кузатилади. Ер ости (артезиан) сувларидан тобора кенг фойдаланилмоқда. 1957—58 й. ларда Учқизил, 1959 — 62 й. ларда Жан. Сурхон ва Дегрез сув омборлари, Жарқўрғон гидротугуни қурилди. Ҳазорбоғ, Дайтўлак, Қумқўрғон, Занг каналлари, Шеробод, АмуЗанг машина суғориш каналлари барпо этилди. Тупроғи текисликларда тақирсимон ва шўрхок оч бўз тупроклар, тоғ ён бағрида турли хил бўз тупрокдар. Ўсимликлар дунёси хам табиий шароити билан боғлиқ. Жан. даги экин экилмайдиган қумлоқ жойларда қандим, оқ саксовул, черкез, тароқбош, ялтирбош, янтоқ, бутасимонлар; дарё бўйларида юлғун, жийда, туранғил, терак, савағич, қиёқ, қамиш; адир ва тоғларнинг пастки ён бағирларида бир йиллик эфемерлар (лолақизғалдоқ, ныхатак); 1200—2500 м баландликларида эфемерлар билан бирга арча, писта, қайин, тол, ёнгоқ, олма, заранг ўрмонлари учрайди. Боботоғ тизмаси ён бағирларида республиканинг энг йирик табиий пистазорлари жойлашган. Баланд тоғ зонаси субальп ва альп ўтлоклари билан банд. Ҳайвонот дунёси анча бой: бури, тулки, чиябўри, айиқ, жайран, қобон, ёввойи эчки, архар, тўқайларда буғу, тўқай мушуги, каламуш, қўшоёқ, юмронқозиқ, кўрсичқон, геккон калтакесаги, кўзойнакли илон (кобра), ўқ илон, жайра, қушлардан улар (тоғ куркаси), қирғовул, майна, қалдирғоч, ғоз, ўрдак, сўфитўрғай, чил, каклик бор. Дарё ва сув омборларида ҳар хил балиқ кўп.

Св. ҳудудида Сурхон давлат қўриқхонаси жойлашган.

Аҳолиси, асосан, ўзбеклар (78%), шунингдек, тожик, рус, туркман, қозоқ ва б. миллат вакиллари ҳам яшайди (2004). Аҳолининг ўртача зичлиги 1 км2га 93,3 киши. Шаҳар аҳолиси 364,8 минг киши, қишлоқ аҳолиси 1509,9 минг киши (2004).

Хўжалиги. Яқин ўтмишда вилоят иқтисодиётида қишлоқ хўжалиги. етакчи мавқеда эди. Кейинги даврда янги тармоқлар вужудга келди. Вилоятнинг табиий географик ўрни қулай, меҳнат ресурслари ҳам етарли.

Саноат ишлаб чиқариш. (енгил ва озиқ овқат саноати), қишлоқ хўжалиги. (пахта ва буғдой етиштириш, қорамолчилик ва қўйчилик), транспорт (айниқса, т. й. ва автомобиль транспорти) салмоқли ўрин тутади.

Саноатининг етакчи тармоқлари: пахта тозалаш, пахтани қайта ишлаш корхоналаридир. Йирик саноат корхоналари: «Жарқўрғоннефть» бошқармаси, Шеробод керамика бадиий буюмлар, Денов ёғэкстракция, Сариосиё тош саралаш з-длари, Шўрчи ун к-ти, Жарқўрғон йигирувтўқув, Термиз тикувчилик ф-калари, Шарғун кўмир, Хўжаикон туз конлари корхоналари ва б. С. в. да 40 га яқин қўшма, 4000 дан зиёд кичик ва хусусий корхона ишлаб турибди. Жумладан, Афғонистон билан ҳамкорликда ташкил этилган халқ истеъмоли моллари ишлаб чикариладиган «Намаф» ва «Афрўз», «Сурхонтекс» ва б. қўшма корхоналари фаолият кўрсатмоқда. Ҳиндистон — Термиз «Фармед» қўшма корхонасида маҳаллий гиёҳлар асосида доридармон, Туркия — Термиз «Пўлат» қўшма корхонасида миллий гиламлар, палослар тайёрланади. Туманларда қишлоқ хўжалиги. маҳсулотлари қайта ишланадиган кичик корхоналар, цехлар ташкил этилмоқда.

Қишлоқ хўжалиги нинг асосий тармоқлари: пахтачилик, ғаллачилик, боғдорчилик, пиллачилик, лимончилик. Тоғ этакларида лалмикор деҳқончилик (асосан, буғдой ва арпа) билан шуғулланилади. Ўзбекистонда энг кўп ингичка толали пахта Сурхондарё вилоятида тайёрланади. Вилоятнинг тоғолди туманларида боғдорчилик ва токчилик ривожланган. Чорвачиликда қорамол, қўй (қоракўл ва ҳисор қўйлари), эчки, йилқи, парранда, қуён боқилади. Жаҳон мўйна ва тери аукционларида жуда қадрланадиган «Сурхон сури» қоракўл териси етиштирилади.

Деҳқончиликда фойдаланадиган ерлар майд. 284,3 минг га, шундан суғориладиган ерлар 271,6 минг га, шу жумладан, 120,8 минг га ерга пахта, 129,7 минг га ерга дон экинлари, 9,1 минг га ерга сабзавот, 1,8 минг га ерга полиз, 5,5 минг га ерга картошка, 16,2 минг га ерга ем-хашак экинлари экилади. 33,5 минг га ер кўп йиллик дарахтзорлар, 12,7 минг га ер мевазор, 5,2 минг га ер тутзор, 15,1 минг га ер токзорлар билан банд. 854,2 минг га ерни яйловлар эгаллаган. Ернинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш мақсадида коллектордренаж тармоклари қурилган. Вилоятда 151 ширкат, 4715 фермер хўжаликлари бор. Вилоят жамоа ва шахсий хўжаликларида 487,2 минг қорамол (шу жумладан, 227,7 минг сигир), 1042,0 минг қўй ва эчки, 1052,5 минг парранда, 12,2 минг от боқилади (2004).

Транспорти. Вилоятда т. й. транспортининг салмоги катта. Сурхондарёда дастлабки т. й. 1915 й. да (Когон — Термиз) қурилган. Бу вилоятни бошқа регионлар билан боғлайдиган дастлабки муҳим йўл бўлди. 1925 й. да 248 км ли Термиз—Душанба т. й. ни қуришга киришилди. Бу йўлнинг қурилиши Термизни Ўрта Осиёнинг йирик шаҳарлари — Тошкент ва Душанба билан боғлади. 1971 й. га келиб Сурхондарё вилоятини Тожикистоннинг жан. туманлари билан боғловчи Термиз— Қўрғонтепа — Яван т. й. ини қуришга киришилди. ҒузорБойсун — Қумқўрғон т. й. нинг қурилиши якунланмоқца. Амударё устидан Ҳайратон т. й. кўприги қурилган. Вилоят ҳудудидан Москва — Душанба, Ашхобод — Душанба т. й. лари ўтган. Термиз — Тошкент, Термиз — АмуЗанг, Термиз — Сариосиё, Термиз — Болдир йўналишларида поездлар кдтнайди. Шунингдек, Термиз оркали Душанба — Астрахон, Душанба — Конибодом, Қўрғонтепа — Конибодом, КўлобАстрахон йўналишларида поездлар қатнайди. Вилоятдаги т. й. ларнинг уз. 300 км. Вилоятнинг ички транспорт алоқаларида автомобиль йўлининг аҳамияти жуда муҳим. Сурхондарё вилояти даги қаттиқ қопламали автомобиль йўлларнинг уз. 2,7 минг км. Вилоятнинг асосий автомобиль йўли — Катта Ўзбекистон трактў. Автомобилда мамлакатлараро юк ташиш хизмати корхонаси юкларни қўшни Афғонистонга етказиб бермоқда. Сурхондарё вилоятининг йирик шаҳарлари (Термиз ва Денов)дан бир қанча хорижий мамлакатлар ва Ўзбекистоннинг ички туманларига автомобиль транспорти қатнайди. Термиз — Қарши, Термиз — Ҳайратон (Афғонистон), Термиз — Душанба, Термиз — Тошкент, Денов — Қарши, Денов — Шаҳрисабз, Денов — Ғузор, Денов — Урганч, Денов — Самарқанд йўналишлари шулар жумласидан.

Сурхондарё вилоятида республикада ягона бўлган Термиз даре порти жойлашган. Термиз ва Сариосиёда аэропорт бор. Термиз аэропортидан Тошкент, Москва, Ашхобод, Олмаота, Самарқанд, Наманган, Бухоро, Андижон ва б. йўналишларда йўловчилар ташувчи самолётлар қатнови йўлга қўйилган.

Маданиймаориф, соғлиқни сақлаш ва спорт. Сурхондарё водийси илк ибтидоий одамзод макон топган жой сифатида таърифланади. Бойсун тизмаларидан ўрта палеолит даврига (мил. ав. 100 — 40 минг й. ликларга) оид ибтидоий одам манзилларининг қолдиклари топилган.

Сурхондарё тоғларида тош даврининг сўнгги босқичи—юқори палеолитга (мил. ав. 40—12 минг йилликлар) доир топилма хам куп. Шулардан бири Тешиктош унгуридан қазиб олинган 8—9 яшар бола суякларидир (антрополог М. М. Герасимов томонидан қиёфаси тикланган). Ушбу топилма «неандерталь одам» номи билан машҳур бўлиб Ўзбекистоннинг, умуман, Ўрта Осиёнинг ҳоз. замон одами (кроманьон) шаклланган минтақага тааллукли эканини исботлашга далил бўлди. Воҳада қад. маданиятга мансуб Айритом, Далварзинтепа, Холчаён, ундан кейинги даврларга оид Сопомитепа, Миршоди, Мўлали, Кампиртепа, Жарқўрғон, Болаликтепа ва б. археологик ёдгорликлар топилиб ўрганилди.

Кўҳитанг тоғларида аниқланган Зараутсой қоятош расмлари мезолит ёки неолит даврига тегишли. Зараутсойдаги ғор шифтлари ва деворларида охра бўёғи ёрдамида раем чизилган. Расмларнинг асосий қисми ёввойи буқаларни сеҳржоду йўли билан овлаш манзарасини акс эттиради.

Мил. ав. 2минг йилликнинг 1-ярмида ҳоз. Ўзбекистон жан. га Амударё сўл соҳилидан келган қабилалар Кўҳитанг ва Бойсун тоғолди худудларини ўзлаш. тириб Сополлитепа, Жарқўтон, Мўлалитепа аҳоли манзилгохларига асос солдилар.

Мил. ав. 329—327 й. ларда вилоят ҳудуди македониялик Искандар томонидан босиб олинган. Кейинчалик Салавкийлар давлати таркйбига кирган.

Ўрта асрларда Буюк ипак йулинанг бир тармоги Сурхондарё (Термиз) орқали ўтган.

Кушон подшолиги ҳудудига кирган Далварзинтепа ва Холчаёнда ўтказилган археологик қазишмалар, Эски Термиздан топилган Будда ибодатхоналари шахарларнинг нақадар ривожланганлигини кўрсатади. Бу даврда ҳунармандчилик ва қишлоқ хўжалиги. нинг тараққий топиши, товарпул муносабатларининг ривожланиши, меъморчилик, монументал ҳайкалтарошлик, рассомлик ва б. санъатларнинг юксалиши кузатилади.

Сурхондарё вилоятининг ҳозирги қудуди, 3—4-а. ларда Кушонлар давлати парчаланиб кетгач, эфталийлар давлати, 5—8-а. ларда Тохаристон таркибида, кейин Турк ҳоқонлиги қўл остида бўлди.

667 й. да араблар дастлаб Чагониён ва Термизга ҳужум қилиб бу шахарларни фақат 8-а. нинг 2-ярмидагина тўлиқ босиб олишга эришдилар. Ўзбекистон жан. даги ерлар Па. гача Чагониён давлати қўлида бўлган. 11-а. да Чагониён ва Термизни эгаллаш учун Ғазнавийлар ва Қорахонийлар ўзаро курашадилар. Термиз Ғазнавийлар давлатига қўшиб олинади, сўнгра Хоразмшохлар давлати таркибида бўлади. 1220 й. да мўғуллар босиб олди. 1370 й. дан Амир Темур салтанати таркйбига кирди. Сурхондарё кўҳна тарихи, қад. маданияти, ёдгорликлари билан машҳур.

Сурхон водийсидаги олимларнинг кўпчилиги «Термизий» тахаллуси билан ном чиқарганлар. Улар, тарих, геог., фалсафа, ҳуқуқшуносликка оид асарлари билан танилган. АлҲаким атТермизий, Шаҳобуддин Собир Термизий, Муҳаммад ибн Ҳамид Термизий, Абу Бакр Варрок, Термизий ва б. алломалар шу воҳадан етишиб чиққанлар. Сурхондарё вилоятида машҳур санъаткорлар, бахшилар, халқ артистлари, рассомлар вояга етган.

Вилоятда 2003/04 ўқув йилида 827 умумий таълим мактаби, 2 интернат мактаби, Меҳрибонлик уйи, 18 лицей, 4 гимназияда 517,5 минг ўқувчи таълим олди. 2003 й. да «АКСЕЛС» халқаро ташкилотининг «Ўқишга аълочилик дастури» танловида вилоятнинг ғолиб чиққан ўқувчилари ўқишни хорижда давом эттирмоқдалар. 2004 й. да ҳам таълим соҳасидаги халқаро ҳамкорлик ишлари давом эттирилиб «АЙРЕКС» халқаро ташкилотининг «Бутун олам Сизнинг синфингизда» танловида Термиз тумани ўқувчилари республика ғолиби бўлишди.

1998—2003 й. ларда 35 та касбҳунар коллежи ва 2 академик лицей қурилиб фойдаланишга топширилди. Бу ўқув муассасаларида 80 дан ортиқ мутахассислик бўйича таълим-тарбия берилмоқда. Вилоятдаги 5 ўқув юртида 9,9 минг ўкувчи ўқийди. 16 болалар мусиқа мактабида 1443 ўқувчи, 1 олий ўқув юрти (Термиз давлат ун-ти)да 6,5 минг талаба билим олмоқда. Сурхондарё вилоятида Шредер номидаги боғдорчилик, токчилик ва виночилик илмий тадқиқот ин-тининг Жан. Ўзбекистон субтропик ўсимликлар селекцияси ст-яси фаолият курсатади. Сурхондарё археология музейи, Сурхондарё вилоят ўлкашунослик музейи, мусиқали драма театри, болалар қўғирчоқ театри мавжуд. 413 жамоат кутубхонаси (китоб фонди 3,6 млн. нусха), 146 клуб муассасаси, 2 маданият ва истироҳат боғи, болалар боғи, Термиз ҳайвонот боғи, ёшлар мажмуи, халқ ижодиёти ва маданий-маърифий ишлар вилоят услубият маркази бор. 4 халқ драма театри, 2 қўғирчоқ халқ театри, 10 ашула ва рақс дастаси, 6 фольклор этнографик халқ дастаси, миллий дорбозлар гуруҳи ва б. маданий муассасалар ишлаб турибди. Жумладан, Бойсун туманидаги «Шалола», Шўрчи туманидаги «Кумуш тола», Узун туманидаги «Роҳат» ашула ва рақс халқ дасталари Буюк Британия, Туркия, Афғонистон ва Ҳиндистонда бўлиб ўтган халқаро фестивалларда иштирок этишган.

Сурхондарё вилояти вда Ўзбекистон халқ рассоми Рўзи Чориев, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби М. Равшанов, Ўзбекистон халқ бахшилари Ш. Болтаев ва А. Поёное, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими А. Иброқимов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Г. Равшанова, Р. Маматалиев, Ҳ. Орипов, М. Махмудова, А. Нарзуллаев, Й. Мирқурбонов, С. Қосимова, Н. Алланазаровлар вояга етганлар.

Вилоятда «Бойсун баҳори» ҳалқаро фольклорэтнографик фестивали ўтказилиб борилади. 1999 й. да «Алпомиш» достонининг 1000 йиллиги, 2002 й. да Термиз ш. нинг 2500 йиллиги халқаро миқёсда нишонланди.

Соғлиқни сақлаш. Вилоятда 92 касалхона (8715 ўрин), 366 поликлиника, амбулатория ва б. тиббий муассасалар, 179 аёллар консультациям, 225 болалар поликлиникаси ва хоналари, 149 қишлоқ врачлик пункта, 398 фельдшеракушерлик пункти, 19 қишлоқ участка касалхонаси, 73 қишлоқ врачлик амбулаторияси мавжуд. Ушбу тиббий муассасаларда 4,2 минг врач (хар 10 минг аҳолига 24 врач), 17,6 минг ўрта тиббий ходим ишлайди.

Давлат дастурига асосан вилоятда Давлат шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Термиз бўлими (140 ўрин) ва барча туман марказий касалхоналари қошида унинг бўлинмалари (340 ўрин) ташкил этилган, ғамда зарурий тиббий ва техник жиҳозлар билан таъминланган.

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ўз фаолиятида АҚШнинг Прожект Хоуп, Карелифт Интернейшнл, Каунтепарт Интернейшнл ташкилотлари билан узвий алоқалар боғлаган.

Ўрта Осиё халқаро тараққиёт агентлиги (ЮСАИД) томонидан вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси системасидаги ташкилотлар ва нодавлат ташкилотлари билан ҳамкорликда янги дастурни ривожлантириш, гиёҳвандликка қарши кураш, сил касаллигини даволаш ва уни олдини олиш бўйича ишлар амалга оширилмоқда. Вилоятда ташкил этилган нодавлат муассасалар сони 75 та. Сурхондарё вилоятида Хонжиза дам олиш уйи, «Жайранхона», «Учқизил» бальнеологик курорти, болалар ревматология санаторийлари, Денов туманидаги «Ҳазорбоғ» санаторийси ишлаб турибди.

Спорт. Св. спортчилари спортнинг кўплаб турлари бўйича ҳар хил даражадаги мусобақаларда иштирок этмоқда (кураш, дзюдо, волейбол, футбол, теннис, бокс ва б.). Сурхондарёдан кураш бўйича Жаҳон ва Осиё чемпиони, Ҳаким атТермизий, Президент соврини учун халқаро турнирлар ғолиби Тоштемир Муҳаммадиев, халқаро Ҳаким атТермизий турнири ғолиблари Ўрол Тўраев, Рустам Эргашев, Эрали Мамарасулов; бир қанча халқаро турнирлар ғолиби, Анталия мусобақаси жаҳон чемпиони Маҳтумқули Маҳмудов, дзюдо бўйича Осиё чемпиони, кураш бўйича халқаро турнирлар ғолиби Абдулла Тангриев каби машҳур спортчилар етишиб чиққан. Сурхондарё вилоятида замонавий спорт иншоотларидан «Кураш саройи», стадион, «Дельфин» сув ҳавзаси, «Алпомиш» спорт мажмуи, турли даражадаги халқаро мусобақалар ўтказиладиган теннис корти мавжуд. Сурхондарё вилоятида болалар ва ўсмирлар спорт мактаби фаолият курсатади (2004).

Адабиёт. Сурхондарё қадимдан шоир ва уламолар, бахшилар тўпланган воҳалардан биридир. Бу заминда халқ оғзаки ижоди ва ёзма адабиёт ривожланиб келган. «Алпомиш» достони яратилган макон сифатида шу воҳада байрам қилиниши, 40 дан ортиқ «Термизий», 10 дан ортик, «Чагоний» тахаллуси билан ижод қилган алломаларнинг илмий-адабий мероси буни тўлиқ исботлайди.

Эски Термизда ислом назариётчиси, муҳаддис алҲаким атТермизий яшаб ижод килган. «Илал ашшариат ва хатм улАслиёт» асари ислом назариётчилари томонидан энг кўп эсланадиган китоблардан бири. Бошқа муҳим асарлари «Китоб аннаҳи» («Йўриқнома китоби»), «Китоб алфуруҳ» («Оллоҳдан қўрқувчилар ҳақида китоб»), «Наврўзномаи Хожа Ҳаким Термизий». У Абу Али алЖузжоний, Абу Бакр Варроқ ва б. машҳур олимлар устозидир. Андалусиялик йирик исломшунос Муҳйиддин ибн алАрабий (1165—1240) ўзини Ҳаким Термизийнинг шогирди деб ҳисоблаган.

Сурхондарё вилоятида яшаган машҳур муҳаддис Имом Термизий ҳадисларни тўплаб бир қанча асарлар яратган. «АлЖомиъ ассаҳиҳ» ёки «Сунани Термизий», «Китоб алилал», «Китоб аззухд» ва б. шулар жумласидандир. У Имом Бухорийнинг машҳур шогирди ва издоши ҳисобланади.

Сурхондарёнинг Олтинсой ҳудудида тасаввуф илмининг пирларидан бўлган Сўфи Оллоё’р, Хўжаипок oma (асл номи — Абдураҳмон бин Авф Абу алКурайший азЗуҳрий), Сайд ибн Ваққос, Мавлоно Зоҳид Халифа бобо кабиларнинг хоклари бор.

Сурхон воҳасида 10—12-а. ларда яшаб ўтган Дақиқий, Фарруҳий, Адиб Собир Термизий каби йирик шоирлар машҳур.

Чингиз босқини таназзулидан кейин, 16—19-а. лардан яна Термизий тахаллуси билан бир туркум шоирлар пайдо бўдди. Улар Умар атТермизий асСуфий, Мавлоно Қудсий Термизий Махжуб, Хожа Самандар Термизий, Абдуллоҳ Термизий, Тақий Термизий, Сўфи Оллоёр ва Масиҳо Бойсунийлар эди.

Воҳанинг қад. Шеробод досшончилик мактабид&н ўзбек достончилигининг машҳур ижрочилари етишиб чиққан, айни шу мактаб Нурота ва Булунгур достончилик мактабларига ҳам ижобий таъсирини ўтказиб турган. 18-а. да бу мактабдан Бобо шоир, Қосим оқинлар, 19-а. да Олим бахши, Холер бахши, Ниёзали бахши, Шерна бахшилар, 20-а. да эса Шотўра бахши, Мардонакул бахши, Мамарайим бахши, Бўрибой бахши Аҳмедов, Юсуф Ўтаган ўғли, Чоршам бахши Раҳматулла ўғли, Тошмурод бахши, Хушбоқ бахши Мардонақул ўғли, Қора бахши, Шоберди бахши Болтаев, Боборахим баҳши Мамарайим ўғли, Абдуназар бахши, Шодмон бахшилар етишиб чиққан. Булардан энг истеъдодлилари «Алпомиш» ва «Гўрўғли» туркумидаги достонларни мукаммал биладиган Бобо шоир, Шерна бахши, Мардонақул Авлиёқул ўғли ва Чоршам бахши Раҳматулладир.

20-а. нинг 50—80й. ларида Шукур Холмирзаев, Раъно Узоқова, Эркин Аъзам, Саттор Турсунов, Теша Сайдалиев, Карим Маллаев, Исомиддин Отақулов, Менгзиё Сафаров, Озод Авлиёқулов, Усмон Азим, Низомжон Парда, Юсуфжон Вализода, Исмат Норбоев, Шафоат Раҳматулло Термизий, Тоғай Мурод, Болтажон Содиқов, Хуррам Мак,садқулов, Сирожиддин Саййид, Ғулом Эгамшукур, Болта Ёриев, Нарзулла Сўфиев, Арбоб Чош, Эшқобил Шукур, шоир ва педагог Холмуҳаммад Қулниёзов, Нодир Норматов, Мирзо Кенжабек, 20-а. нинг кейинги йилларида Номоз Эргашев, Зоир Мамажонов, Гуландом Тоғаева ва б. нинг шеърий ва насрий асарларида севги, яхшилик, меҳроқибат, адолат туйғулари, шунингдек, воҳа кишиларининг ҳаёт ташвишлари, меҳнат юмушлари, урфодат ва анъаналари муҳим ўрин эгаллаган.

Сурхондарё вилоятида Ўзбекистон ижодий уюшмалари (ёзувчилар, рассомлар, меъморлар, журналистлар ва б.)нинг вилоят ташкилотлари фаолият кўрсатади.

Матбуот, радиоэшиттириш ва телевидеииеси. Сурхондарё вилоятида 3 вилоят газ., 14 туман газ. чиқади. Вилоятда, шунингдек, 13 тармоқ ва 2 та хусусий газ. нашр этилади. Жами 32 номдаги газ. чоп этилади (2004).

Биринчи радиоэшиттиришлар 1954 й. дан бошланган. Вилоят радиоси кунига 1 соатлик хажмда эшиттиришлар беради. 2003 й. фев. дан бошлаб Св. радиотелевидение узатиш маркази муассислигидаги «Сурхон садоси» радиоси фаолият кўрсатади. Ҳар куни 15 соатлик радиоэшиттиришлар тайёрланиб, эфирга узатилмоқда. 2003 ноябрь ойидан Сурхондарё радиоси қошида «Янги аср» радиостудияси фаолият кўрсата бошлади. Кунига 8 соат эшиттиришлар тайёрланиб эфирга узатилади.

Вилоятда 1 давлат ва 4 тармоқ ва нодавлат телевидениелари мавжуд. 1990 й. дан буен фаолият кўрсатаётган Сурхондарё вилоят телерадиокомпаниясининг кунлик кўрсатувлари ўртача 3—4 соатни ташкил этади.

«Ишонч» телекомпанияси 1997 й. дан буен фаолият кўрсатиб, айни пайтда ҳар куни 3 соатлик кўрсатувлар беради.

«АТР Денов» ва «Шеробод» телевидениелари 1995 й. дан фаолият кўрсатиб, «Шеробод» телевидениесининг кунлик кўрсатувлари 1 соатни, «АТР Денов» телевидениеси кўрсатувлари 1,5 соатни ташкил этади.

Меъморий ёдгорликлари. Вилоятдаги 359 тарихий ёдгорликлардан 294 таси археология, 26 таси меъморий, 39 таси монументал санъати ёдгорликларидир. Термиз ш. нинг 2500 й. лик юбилейи муносабати билан 2001—02 й. ларда вилоятдаги бир канча тарихий обидалар ва археологик ёдгорликларда таъмирлаш ишлари олиб борилди. Сурхондарё вилояти даги ёдгорликлар ўзининг қадимийлиги билан машҳур. Хуросон меъморлик анъаналарида қурилган машҳур Жарқўрғон минораси (1108—09 й. лар), Султон Саодат мажмуаси (10-а., 15—17 асрлар), Деновдаги Чағониён давлати қалъаси қолдиқлари (15-а.), Ҳаким атТермизий мажмуоти (11 — 15-а. лар), Эски Термиздаги Зурмала минораси крлдикдари (2-а.), Термиз атрофидаги Кокилдор хонақоҳи (16-а.) ва б. шулар жумласидан.

ЎзМЭ 7жиддининг 656—657бетлари орасидаги Сурхондарё вилоятининг табиий ва иктисодий рангли харитасига қ.

Ад.: Ртвеладзе Э., Аминов М., Сурхондарё, альбом п[роф. Н. Тўхлиев таҳрири остида], Т., 1996; Рўзиев А. Н., Сурхондарё вилояти, Т., 1996; Пугаченкова Г. А., Очиқ осмон остидаги музей, Т., 1981; Турсунов С, Қобилов Э., Пардаев Т., Муртазоев Б., Сурхондарё тарихи, Т., 2004.

Нурислом Tўxлиев.

Loading...