Knowledge Base
Ўзбекистон Миллий Энциклопедияси

СУСАМИР ВОДИЙСИ

СУСАМИР ВОДИЙСИ, Сусамир сойлиги — Тяньшандаги сойликлардан бири. Шим. дан Талас Олатови билан Қирғизистон Олатови, жан. дан Сусамиртов билан Жумғалтов орасида (Қирғизистон) жойлашган. Ер юзаси, асосан, текис. Водийдан Сусамир ва Ғарбий Қоракўл (Норин ҳавзаси) дарёлари оқиб ўтади. Водий туби 2100 — 2500 м баландлиқда, қисман ботқоқлашган. Тоғ ўтлоқ даштларидан яйлов сифатида фойдаланилади.

Prev Article

СУС ХОТИН

Next Article

СУСАМИРТОВ