СУВ БУҒИ — сувнинг газеимон ҳолати. Сувнинг суюқ ҳолатдан газеимон ҳолатга ўтиши натижасида ҳосил бўлади. Сув буғи ни: буғнинг муаллақ ҳолатдаги сув томчилари билан аралашмасидан иборат ҳўл тўйинган буг; намлик аралашмаларидан тозаланган қуруқ тўйинган буғ; муайян босимдаги тўйиниш т-расидан юқори трага эга бўлган ўта қиздирилган буғларга ажратиш мумкин. Бир хил босимдаги тўйинган буғ ва ўта қиздирилган буғлар траларининг фарқи ўта тўйинганлик даражаси деб аталади. Тўйинган ва ўта қиздирилган Сув буғи дан, хусусан, буғ машиналарида, буғ турбиналарида иш жисми, иситиш тизимларида иссиклик ташувчи сифатида фойдаланилади. Кумир, нефть, газ каби органик ёқилғиларнинг ёнишида ажраладиган иссиклик, оғир элементлар ядроларининг бўлинишида ажраладиган энергия ҳамда электр токининг ўтиши натижасида вужудга келувчи иссикликлардан фойдаланиб буғ генераторларида Сб. ҳосил қилинади. Замонавий катта буғ қозонларининг ф. и. к. 95 фоизгача етади. Одатда, катта масштабли энергетик иншоотларда қуйидаги параметрларга эга бўлган Сб. ишлатилади. Тўйинган Сув буғининг физик хоссалари фақат унинг т-расига боғлиқ. Тўйинмаган Сув буғининг физик хоссалари эса унинг т-раси ва қандай босим остида турганлигига боғлиқ. Идеал газ ва босим нолга интилган шароитда Сб. учун z бирга тенг. Тра ўзгармас бўлган шароитда босимнинг 300 атм гача ортиб боришида z нинг камайиши кузатилади. Бу камайиш тўйиниш шароитига яқинлашганда жуда кучайиб кетади. Сув буғининг ёпишқоклиги, босим ўзгармас бўлган шароитдаги иссиклик сиғими ва иссиклик ўтказувчанлиги, босимнинг кичик қийматларида тра кўтарилиши билан ортиб боради. Аммо транинг катта қийматларида бу боғланишлар мураккаб характерга эга бўлади. Бу маълумотлар асосида босим ва транинг жуда кенг диапазонларида Сув буғининг термодинамик хоссалари ёритилган жадваллар тузилган.