СУВ ЧАЁНЛАРИ

СУВ ЧАЁНЛАРИ (Nepidae) — қандалалар оиласи. Уз. 15—50 мм, қорин бўлимининг кейинги учида узун нафас олиш найи бор. Олдинги оёклари тутқичга айланган. 200 га яқин тури, жумладан, Ўзбекистонда 2 тури тарқалган. Ўсимликларга бой оқмайдиган ёки секин оқадиган сув ҳавзаларида учрайди. Йиртқич, майда сув ҳайвонлари, жумладан, балиқ чавоқларини еб, бирмунча зиён етказади.