СУВ ҲАВЗАСИ

СУВ ҲАВЗАСИ — ер юзасининг табиий ёки сунъий пастқам ёки чуқур жойларида табиий ёки сунъий равишда сув тўпланишидан ҳосил бўладиган, ё бўлмаса, сув йўлини тўсиб ва тўғон қуриб ҳосил қилинадиган секин оқар ёки оқмас сув манбаи. Сув ҳавзаси доимий ёки мавсумий (серёғин йилларда пайдо бўладиган) турларга бўлинади. Доимий Сув ҳавзасига океанлар, денгизлар, дарёлар, кўллар, табиий сув омборлари, жилғалар, ариклар ва б. киради. Мавсумий (вақтинчалик) Сув ҳавзаси сунъий сув омборлари, каналлар, ҳовузлар ва б. дан иборат. Mac, Ўзбекистон ҳудудидаги Орол денгизи, Амударё, Сирдарё, Чирчиқ дарёлари табиий Сув ҳавзаси, Тошкент денгизи, Чорвоқ сув омбори, Андижон сув омбори ва б. сунъий Сув ҳавзаси ҳисобланади.