СУВ ОМБОРИ

СУВ ОМБОРИ — тўғонлар ёрдамида сувни йиғиш ва саклаш учун қуриладиган сунъий сув ҳавзаси. Комплекс фойдаланишга мўлжалланган Сув омбори халқ хўжалигидаги бир қанча тармоқлар (суғориш, сув таъминоти, электр энергияси, кемачилик, балиқчилик, тошқинларга қарши курашиш ва б.) эҳтиёжини қондиради. Йил давомида дарё оқимларининг ўзгариб туриши ва унинг ҳудуд бўйлаб нотекис тақсимланганлиги Сув омбори барпо этишга зарурат туғдиради. Сув омбори оқимни фасллар ва йиллар бўйича тартибга солади, канал ва б. сув ўтказиш иншоотлари билан бирга ҳудудлар бўйлаб қайта тақсимлашга имконият яратади.

Сув омбори катта хўжалик аҳамиятига эга бўлгани сабабли 20-а. охирига қадар Европа, Осиё, Африка, Шим. ва Жан. Америка, Австралия ва Океанияда 130 дан ортиқ жуда йирик сув омборлари барпо этилган. Танзаниядаги ОуенФолс (ҳажми 250 км3, сув юзаси майд. 69000 км2), Канададаги Даниэль Жонсон (тегишлича 142, 1940); Россиядаги Братск (169; 5500) Сув омбори жаҳондаги энг йирик сув омборлари ҳисобланади.

Ўрта Осиё ҳудудида сув омборлари, асосан, экинзорларни сугориш, энергетика ва сув таъминотини яхшилаш учун қурилади. Ўрта Осиё ҳудудида 75 та Co. мавжуд (2004). Уларнинг ялпи умумий ҳажми қарийб 50 млрд. м3. Амударё ва Сирдарё ҳавзаларида йирик сув омборлари (Тўхтағул, Қайроққум, Чордара, Чорвоқ, Норак, Туямўйин ва б.) қурилган (қ. жадвал). Сув омборлари қурилиши натижасида Ўзбекистонда 4,3 млн. га дан ортиқ ерда суғорма деҳқончилик қилиш, сув ресуреларидан гидроэнергетика ва балиқчилик мақсадларида янада кенгроқ фойдаланиш имкониятлари яратилди.

Сув хўжалиги мақсадларида барпо этиладиган Сув омборининг тўлиқ ҳажми З қисмдан: фойдаланиб бўлмайдиган (ишлатилмайдиган), фойдали ва резерв (жадал бўшатиладиган) ҳажмдан иборат. Фойдаланиб бўлмайдиган ҳажм тўлиқ ҳажмнинг бир қисми бўлиб, нормал иш шароитларида оқимни тартибга солиш учун ишлатилмайди; унинг баландлиги фойдаланиб бўлмайдиган сатҳ ҳажми дейилади. Бу сатхдан юқоридаги сув фойдали ҳажм (ёки қуйилиш призмаси) ни ҳосил қилади. Фойдали ҳажмга мос келадиган сув сатҳи нормал сатҳ дейилади. Нормал сатхдан юқориси резерв сув ҳажми ҳисобланади, сув ташлагич иншоотлари орқали тошқин сувларини ўтказиб юборишга хизмат қилади. Со. дарё оқимини мавсумий ва кўп йиллик тартибга соладиган турларга бўлинади. Мавсумий тартибга соладиган Co. аниқ йиллик тўлиш ва сарфланиш циклига эга. Оқимни кўп йиллик тартибга солувчи Со. серсувлик йилларида ортиқча сувни йиғиб, сув кам бўлган йилларда эса йиғилган сувдан фойдаланишга имкон беради. Ўрта Осиё ҳудудидаги Со. дан суғориш мавсумида сув фойдаланиб бўлмайдиган ҳажм даражасигача олинади. Кўпинча вегетация даврида мавсумий тартибга солинадиган Сув омборининг фойдали ҳажми тўла ишлатилади.

Ҳавзанинг жойлашишига қараб дарё ўзанидаги (тўғон ўзанни ва водийдаги оқимнинг бир қисмини тўсади) ва тўлдирил ад и ган С. о. га (ўзандан четдаги табиий ёки сунъий ҳавзадан фойдаланилади) бўлинади. Сув омбори даги асосий иншоотлар — тўғон (сувни тўсувчи), сув чиқаргич (сувдан фойдаланувчиларга сув бериш) ва эҳтиёт ташлама (ортиқча сувни чиқариб юборишни таъминлайди). Тўлдириладиган Сув омборида, булардан ташқари, ҳавзани чегараловчи дамбалар, сув келтиргич ва чиқаргич каналлар ҳам бўлади (қ. Каттақўрғон сув омбори).

Со. ни лойқа босиши жуда хавфли. Баъзи ҳолларда лойқа билан тўлиши сабабли Co. бутунлай ишдан чиқади. Лойқа босиш жараёнига дарёда тўғон қурилгандан сўнг оқизиқларшғт чўкиши сабаб бўлади. Оқизиқларнинг асосий манбалари сувдаги лойқа, тупроқ, шамол ва сув эрозияси маҳсулотлари. Ўрта Осиёдаги Со. ни жуда тез лойқа босади. Mac, Қашқадарёда қурилган Чимқўрғон Co. 20 йилда 60 млн. м3, Ғузордарёдаги Пачкамар Со. 9 йилда 17 млн. м3, Жанубий Сурхон С. о. нинг тўртдан бир қисми 25 йилда лойқа билан тўдди; Сирдарёдаги Учқўрғон С. о. ҳажми 19 йил давомида 60% га қисқарди.

Co. нинг лойқа босишига қарши курашда қуйидаги чоралар қўлланади: оқим лойқаланадиган тошқин вактида Со. да сув сатҳи пасайтирилиб, жуда лойқа дарё суви катта тезликда ўтказиб юборилади; айланма каналлар барпо этилади, сўнгра чўкиб қолган окизиқ (пульпа)лар земснарядлар билан чиқариб ташланади, сув йўлида окизикларни чўктирадиган тиндиргичлар қурилади; муаллақ оқизиқлар кўп бўлган лойқа оқим тўғон тагидаги махсус сув ташлагич орқали чиқариб юборилади (яна қ. Сув хўжалиги).

Ад.: Ҳусанхўжаев З. Х., Гидротехника иншоотлари, Т., 1978; Водохранилиҳа мира, М., 1979; Авакя н А. Б., Салтанкин В. П., Шарапов В. А., Водохранилиҳа, М., 1987; Никитин A. M., Водохранилиҳа Средней Азии, Л., 1991; Ҳикматов Ф. Ҳ., Сирлибоева З. Р., Айтбаев Д. П., Кўллар ва сув омборлари, Т., 2000.

Аббос Содиқов.

Loading...